UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

АПЛ. "Эвертон" "Олд Траффорд"да сўнгги сонияларда дурангни илиб кетди Янгиликлар

АПЛ. "Эвертон" "Олд Траффорд"да сўнгги сонияларда дурангни илиб кетди

Англия чемпионати 23-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг,

Манчестер Юнайтед – Эвертон 3:3

Голлар: Кавани (25, 1:0), Фернандеш (45, 2:0), Дукуре (49, 2:1), Хамес (52, 2:2), Мактомини (70, 3:2), Кэлверт-Льюин (90+6, 3:3).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Линделеф, Бруну Фернандеш, Мактомини, Погба (Фред, 39), Кавани, Рэшфорд, Гринвуд (Туанзебе, 90+3).

Эвертон – Ольсен, Динь, Кин, Годфри, Холгейт, Дукуре, Дэвис (Ивоби, 75), Андре Гомеш, Хамес (Сигурдссон, 69), Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.

Огоҳлантириш: Шоу (73), Кин (80), Туанзебе (90+5).

Манчестер Юнайтед

Эдинсон Кавани - 24', Бруну Фернандеш - 45', Скотт Мактоминей - 70'

Премьер-лига . 23-тур

07/02/2021, 01:00

3
:
3
Тугади

Эвертон

Абдулай Дукуре - 49', Хамес Родригес - 52', Доминик Кэлверт-Льюин - 90'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
24'  Эдинсон Кавани
24'  Маркус Рэшфорд
39'  Поль Погба (Фред)
45'  Бруну Фернандеш
45'  Аарон Уан-Биссака
70'  Скотт Мактоминей
70'  Люк Шоу
73'  Люк Шоу
90'  Мэйсон Гринвуд (Аксель Туанзебе)
90'  Аксель Туанзебе
49'  Абдулай Дукуре
52'  Хамес Родригес
52'  Абдулай Дукуре
69'  Хамес Родригес (Гильфи Сигурдссон)
75'  Том Дэвис (Алекс Ивоби)
80'  Майкл Кин
81'  Абдулай Дукуре (Джошуа Кинг)
90'  Доминик Кэлверт-Льюин
90'  Майкл Кин

 ЯНГИЛАШ

90+6. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! КЭЛВЕЕЕРРРТТТТТ-ЛЬЮИИНННН!!!! "Эвертон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолмоқда!!! Туанзебе эса ўйиннинг антиқаҳрамони!

90+4. "Эвертон" сўнгги ҳужумларидан бирини уюштираётганди. Холгейт Каванига қарши фол ишлатди.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБАААААААА!!! Кэлверт-Льюин Магуайрдан тўпни олиб қўйди ва Ришарлисонга оширди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

86. ЗАРБАААААА!! Динь кутилмаганда ўткир бурчакдан зарба берди. Тўп яқин устунга тегиб, майдонни тарк этди.

84. Сульшер учрашувни ўтирганча, Анчелотти эса ўтира олмай кузатмоқда. Бирининг турганини, бирининг ўтирганини кўрмадик)

81. УХХХХ!! "Юнайтед" жарима зарбасига эга бўлди. Фернандешнинг зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

78. ЗАРБААААААА!! "Юнайтед" фарқни иккитага ошириши мумкин эди. Рэшфорд вазиятдан фойдалана олмади.

77. УХХХХХХ! Фернандешнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

73. Холгейтни йиқитгани учун Шоу огоҳлантирилди.

70. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Шоунинг жаримадан узатган тўпига Мактомини боши билан зарба берди. Ольсен "главний" айбдор!

65. "Юнайтед"дан чиройли ҳужум. Бироқ Фреднинг марказ томон оширган тўпи анчагина кучли бўлиб чиқди. 

63. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТ!!! Рэшфорд бирга бир вазиятдан фойдалана олмади...

58. "Манчестер Юнайтед" бурчак зарбасига эга бўлганди. Ундан узатилган тўпга берилган зарбани ҳимоячилар қайтариб юборишди.

52. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Дукуренинг пасидан кейин Хамес кучли зарба йўллаб, Де Хеа постини нишонга олди! Ҳисоб кутилганидан кўра жуда тез тенглашди.

49. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Дукуре ҳисобни қисқартирмоқда!! Магуайр ва де Хеанинг қўпол хатолари қимматга тушди.

47. МЮ ҳимоячилари бугун ҳужумда жуда фаол. Шоунинг зарбасини Ольсен қийинчилик билан қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! БРУНУ шунчаки нимадир қилди. Тўп дарвоза чизиғи устида турган Ольсеннинг бўйидан тушди. ДАХШАТТТТТ!!!

45. Ришарлисон МЮ жарима майдончаси ичигача кириб келди ва йиқилиб тушди. Имконият бой берилди.

43. Фреднинг зарбаси ноаниқ кетди. Гол уриш учун жуда қулай имконият бўлганди.

42. УХХХХ!! Линдельофнинг хатосидан кейин Ришарлисон МЮнинг бўш қолган дарвозасига зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

39. Ҳа, қизишиб олмасдан Фред майдонга тушди.

39. Погба жароҳат олган кўринади. Унинг ўрнига Фред майдонга тушишга тайёрланмоқда.

38. Фернандешнинг узатган тўпини Ольсен ушлаб олди.

36. Кавани йиқитилди. МЮда жарима зарбаси.

30. "Юнайтед"нинг яна бир чиройли ҳужуми фол сабабли тўхтаб қолди.

25. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Рэшфорднинг супер тўп узатишидан кейин Кавани боши билан гол урди!! Қизиқ, Кавани ушбу мавсумда "Эвертон"га қарши ўтган учала ўйинда ҳам гол уришга эришди)22. Гринвуд икки рақибини осонлик билан алдаб ўтиб, ўнг оёғида зарба берди. Ноаниқ.

20. Бурчакдан узатилган тўпга Погба боши билан зарба берди. Дукуре тўпни қайтариб юборди.

18. Ҳозирча ўйинда голга тортадиган бирорта вазият юзага келмади.

11. Хамес бурчакдан тўпни оширганди. Бироқ Кэлверт-Льюин Де Хеага қарши фол ишлатгани учун тўп манкунианликларга олиб берилди.

8. "Юнайтед" ҳужумга ўтишга чоғланаётганди. Дэвис Фернандешни йиқитди.

3. Каванининг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- "We'll never die" - "Биз ҳеч қачон ўлмаймиз!". Мюнхен фожеасида ҳалок бўлган "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчилари ёдга олиб ўтилди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари Карло Анчелотти жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика