UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  8 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  18 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  49 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  77

АПЛ. ​"Брайтон"га қарши ўйинда португаллар "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирди Янгиликлар

АПЛ. ​"Брайтон"га қарши ўйинда португаллар "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирди

АПЛ 18-турида қолдирилган "Манчестер Юнайтед" - "Брайтон" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" – "Брайтон" 2:0

16 февраль, 01.15, «Олд Траффорд»

Гол: Роналду (51, 1:0), Фернандеш (90+7, 2:0).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Магуайр, Шоу, Фред (Погба, 73), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Санчо (Теллес, 80), Эланга (Рэшфорд, 80).

"Брайтон" – Санчес, Велтман, Данк, Уэбстер, Кукурелья, Гросс (Альсате, 60), Мак Аллистер, Модер, Биссума, Троссард (Лэмпти, 60), Мопе (Уэлбек, 70).

Огоҳлантириш: Фернандеш (53), Маккалистер (85), Мактомини (90+6).

Четлатиш: Данк (54).

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 51', Бруну Фернандеш - 90'

Премьер-лига . 18-тур

16/02/2022, 01:15

0
:
2
Тугади

Брайтон

Стадион: Old Trafford, 70000 томошабин

Бош ҳакам: Peter Bankes

45'
90'
51'  Криштиану Роналду
51'  Скотт Мактоминей
53'  Бруну Фернандеш
72'  Люк Шоу
73'  Фред (Поль Погба)
79'  Энтони Эланга (Маркус Рэшфорд)
80'  Джейдон Санчо (Алекс Теллес)
90'  Скотт Мактоминей
90'  Бруну Фернандеш
90'  Поль Погба
52'  Льюис Данк
54'  Льюис Данк
60'  Леандро Троссард (Тарик Лэмпти)
60'  Паскаль Грос (Стивен Альсате)
70'  Нил Мопе (Дэнни Уэлбек)
85'  Алексис Макаллистер

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Манчестер Юнайтед" уч ўйинлик ғалабасиз сериядан кейин ғалабага эришиб, кучли тўртликка қайтди.

90+7. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! БРУНУУУУУУУ!!! НУҚТААААА!!!

90+5. Уэлбек ҳужумга ўтди. Уни Линдельоф тўхтатди.

6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААААААА!!! Лэмптининг пасидан кейин Уэлбек боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

89. Теллес дарвоза ёнидаги Роналду томон тўпни оширди. Кришти ноқулай бўлса-да, зарба беришга интилди. Аммо гол ура олмади.

84. МЮ бурчак зарбасидан гол урганини бирор киши эслай олмаса керак. Мактоминининг зарбаси аааанчагина ноаниқ кетди.

81. ЗАРБАААААААА!!! Фернандешнинг кучли зарбасини Санчес қайтарди!

78. ЗАРБААААААА!!! Лэмпти кутилмаганда узоқ масофадан Де Хеа дарвозасига зарба берди. Тўп айланиб бориб дарвозанинг тўсинига тегиб қайтди.

74. Санчо қанотда рақибини оёқлари орасидан алдаб ўтиб, Фернандеш томон тўпни оширди. Бруну эса Погбага. Полнинг зарбаси эса ҳимоячига тегиб қайтди.

71. ФЕРНАНДЕШ?! 200 фоизлик имкониятни йўққа чиқарди. Роналдунинг фаоллигидан кейин тўп олиб қўйилди ва Кришти Брунуга пас берди. Фернандеш эса 7 метрдан дарвозани ишғол қила олмади.

70. Уэлбек майдонга тушди. "Олд Траффорд" эса уни жуда илиқ қарши олди.

66. ЗАРБААААААА!!! МЮ ушбу мавсумда бурчакдан кейин илк голини уриши мумкин эди. Роналдунинг боши билан йўллаган зарбасини Санчес қайтарди.

63. Мактоминининг зарбаси ноаниқ кетди.

60. Мактомини жароҳат олгандек кўринди. У тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

54. ҚИЗИЛ КАРТОЧКАААА!!! ВАР ишга тушди ва бошқа ҳакам Питер Бенкс ушбу мавсумда илк марта қизил карточка кўрсатди. Адолатли қизил карточка. (Ўртада ҳакамга эътироз билдиргани учун Фернандеш сариқ олди)

53. ВАР қизил карточкани кўриб чиқмоқда.

52. Ғалати иш бўлди. Данк тўпни олдириб қўйди ва бирга бир чиқиб кетаётган Элангани ушлаб қолди. Қизил ўрнига сариқ)

51. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! РОНАЛДДУУУУУУУУ!!!! СУПЕРГОЛЛЛЛ!!! Деса бўлади!!! Пушка!48. Фернандешнинг бурчак зарбасидан оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус! "Олд Траффорд" ўйиндан норози.

44. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси Биссумага тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

42. МЮда жарима зарбаси. Шундоққина жарима майдончаси чизиғининг устида.

40. ЗАРБАААААААА!!! "Брайтон" яна бир бор ҳисобни очиши мумкин эди. Биссуманинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

39. ДЕ ХЕААААААААААА!!! Дахшааттттттт!!!! Супер сейв!!!! Модернинг боши билан йўллаган зарбасини Де Хеа қайтарди!!!

35. "Брайтон" ҳужумга ўтди. Кукурельянинг пасини Далот қайтариб юборди.

30. Гросснинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ кетди.

27. Одатда "Юнайтед" биринчи бўлимни яхшироқ ўтказаётганди, иккинчисини эса ёмонроқ. Агар жамоа таймни шу тепмпда якунласа, иккинчи бўлимда қийналиб қолиши аниқ.

23. Санчо бир йўла уч рақибини алдаб ўтишга ҳаракат қилди. Аммо ундан тўртинчи рақиби тўпни олиб қўйди.

20. Дахшатли сукунат ва зерикарлилик.

17. Маккалистернинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

15. УХХХХХХХ!! Санчо ҳужумга ўтди. Унинг Эланга томон пасини ҳимоячи дарвозабонга ўтказиб юборди.

10. Ўйин темпи пасайиб кетди. Вазиятлар ҳам йўқ.

6. ЗАРБААААААА!!! Роналдунинг чиройли пасидан кейин Санчо бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва тўпни шеригига оширмасдан дарвозабонни нишонга олди. 100 фоизлик имконият йўққа чиқди.

5. ЗАРБААААААА!!! Биссума Де Хеа билан бирга бир ҳолатга чиқиб келди ва зарба берди. Давид тўпни қайтарди!

3. УХХХХХ!! Мактомини жарима майдончаси ёнида тўпни олдирди. Кейинчалик тўпни эгаллаб олган Кукурелья жамоадоши Мопега тўпни оширди. Ҳужумчи бирга бир чиқиб кетиши мумкин бўлган пайтда Магуайр жамоа жонига оро кирди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Олд Траффорд"да катта футбол кечаси. "Манчестер Юнайтед" ноқулай рақиби саналган "Брайтон"ни қабул қилади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика