UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  4 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  12 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   10 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  21 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  10 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  1

АПЛ. "Манчестер Юнайтед"дан дербида даҳшатли камбэк, 2 дақиқада 2 гол! Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед"дан дербида даҳшатли камбэк, 2 дақиқада 2 гол!

АПЛ 16-тур доирасидаги "Манчестер Сити" — "Манчестер Юнайтед" ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 1:2

15 декабрь, 21:30 | "Этихад"

Гол: Гвардиол (36), Фернандеш (88-п), Диалло (90).

Манчестер Сити – Эдерсон, Матеуш Нунеш, Гвардиол, Рубен Диаш, Уокер, Гюндоган (Савиньо, 89), Доку (Грилиш, 77), Фоден, де Брюйне (Ковачич, 68), Бернарду Силва, Холанд.

Манчестер Юнайтед – Онана, Мартинес, Магуайр, де Лигт (Йоро, 79), Диогу Далот, Угарте, Бруну Фернандеш, Мазрауи (Антони, 78), Маунт (Майну, 14), Хейлунд (Зиркзе, 78), Диалло.

Огоҳлантириш: Уокер (40), Хейлунд (40).

Манчестер Сити

Йошко Гвардиол - 36'

Премьер-лига . 16-тур

15/12/2024, 21:30

2
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 88', Амад Диало - 90'

Стадион: Etihad Stadium, 52788 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
36'  Йошко Гвардиол
40'  Кайл Уокер
68'  Кевин Де Брёйне (Матео Ковачич)
77'  Жереми Доку (Джек Грилиш)
89'  Илкай Гюндоган (Савио)
14'  Мэйсон Маунт (Кобби Мейну)
40'  Расмус Хойлунд
78'  Расмус Хойлунд (Джошуа Зиркзе)
78'  Нуссаир Мазрауи (Антони)
79'  Маттейс де Лигт (Лени Йоро)
88'  Бруну Фернандеш
90'  Амад Диало
90'  Лисандро Мартинес
90'  Амад Диало (Виктор Линделеф)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" 2 ўйинлик мағлубиятли ўйиндан кейин дербида ғалабага эришмоқда. Ҳаааа дўстлар, Manchester is RED!

90+4. "Юнайтед" тўлиқлигича ҳимояда.

Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.

Интернетда мемлар тарқалди: Антони тушгунча ҳисоб 1:0 эди, у тушганидан кейин 1:2.

90. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! КАМБЕЕЕЕКККК!! Диалло ҳисобни ўзгартирмоқда!

89. Гвардиола бу мавсумда гол+пас тизимида очко ишламаган Савиньони майдонга ташлади.

88. ГООООООООЛЛЛЛ!! Бруну пенальтидан унумли фойдаланди!

Гвардиоланинг бу вазиятга реакцияси қизиқ бўлди. Амад йиқилиши билан у пенальти бўлишини билди.

86. ПЕНАЛЬТИ! "Сити" дарвозаси томон! Нунеш Амад Диаллони йиқитди!

84. Лисандронинг узатмасидан кейин Майну боши билан ноаниқ зарба йўллади.

81. Антони ўйинга креативлик бағишлади. Унинг чиройли пасидан кейин Диалло "Сити" жарима майдончаси ичига кирди. Унинг пасини Бруну тўхтата олмади. 

78. Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди.

76. Майдонда Холанд ҳам бор экан. Унинг ўйиндаги илк зарбасини Лисандро қайтарди

74. ЗАРБАААААААА!!! Бруну ҳисобни тенглаштириши керак бўлган вазиятга эга бўлди. Хойлунднинг суперпасидан кейин Эдерсон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Брунунинг зарбаси ноаниқ чиқди.

72. Хойлунд дарвоза томон югуриб кетаётганида оффсайд байроғи кўтарилди. Одатда ҳакамлар бундай вазиятларда зарбагача кутишарди...

68. Майдон четида Ковачични кўришим билан Кевин де Брюйненинг майдондан олинишини ҳис қилгандим. Шундай бўлди ҳам.

67. Ҳааааа, Кейин де Брюйне умуман тамом бўлибди. Бу прайм пайтидаги Кевин эмас.

64. ИЕЕЕЕ!!! Бу пенальти-ку! Диаш очиқчасига тўпга эмас, Хойлундга ўйнади. Энтони Тэйлорнинг бу қарорига умуман қўшилмаган бўлардим.

63. ЗАРБАААААА!! Ниҳоят, МЮда илк аниқ зарба. Диаллонинг боши билан йўллаган зарбасини Эдерсон майдондан ташқарига чиқариб юборди.

60. 1 соат ичида ҳам "Юнайтед" аниқ зарба йўллай олганича йўқ.

55. "Юнайтед" ҳужум уюштирди. Узоооооққ давом этган ҳужумни Брунунинг нўноқ узатмаси якунлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- "Этихад"га қайтамиз. Футболчилар ҳам қайтишмоқда.

Танаффус!

45+4. ЗАРБААААААА! Фоденнинг зарбасини Онана қайтарди!

45+3. "Сити" жарима зарбасига эга бўлди. Кевин де Брюйненинг узатмаси эса трибуна томон учди.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

41. УХХХХХ!! Ҳисоб тенглашиши мумкин бўлганди. Бир қанча рикошетлар ҳосил қилган тўп Эдерсон дарвозасига кирмади ва бурчак зарбаси амалга ошириладиган бўлди.

40. Айнан Уокер ва Хойлунд огоҳлантирилди.

39, Майдонда жанжал. Уокер очиқчасига Хойлундни йиқитди.

36. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Йошко Гвардиол ҳисобни очди! КДБ томонидан узатилган тўпни Йошко дарвозага жойлади. МЮ яна стандартдан гол қўйиб юбормоқда.

35. Хавфли вазият! Амад Диаллонинг зарбасини Диаш қайтариб қолди.

32. МЮда тезкор қарши ҳужум. Лисандро Мартинеснинг зарбасини Диаш қайтарди. Иккинчи темпдаги Угартенинг зарбаси эса анчагина ноаниқ кетди. Бу МЮнинг илк зарбаси бўлди.

26. ЗАРБАААААА!! Амад Диалло Эдерсон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, яқин бурчакка бироз ноаниқ зарба йўллади. Бу ерда оффсайд ҳам қайд этилди.

23. УХХХХ!! "Сити" хавфли ҳужум уюштирди. Фоденнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди. Бурчак зарбасидан эса яна наф чиқмади.

21. Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ҳа, айтганча, бу дарвоза томон илк зарба бўлди.

18. "Сити" узоқ вақт пас ўйнаб, позицион ҳужум уюштирди. Фоденнинг узатмасини Магуайр қайтариб юборди.

16. Жарима зарбаси унчалик хавфли кўриниш олмади. Узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди. Иккинчи темпда Гюндоганнинг узатмаси эса ноаниқ кетди. 

15. "Сити" "Юнайтед" жарима майдончаси яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

14. Маунт алмаштирилди. Майну майдонга тушди.

12. Ие! Маунт майдонда ўтириб олди. У жароҳат олганга ўхшамоқда. Катта эҳтимол билан у алмаштирилади.

10. Фернандешнинг узатмасидан кейин Далот чап қанотда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончасига оширди. Узатма анчагина ноаниқ чиқди.

6. Энди "Юнайтед" ҳужумда. Далотнинг узатмасини Эдерсон ушлаб олди.

5. КДБ ўнг қанотдан дарвоза ёнидаги Холанд томон тўпни узатди. Лисандро Мартинес тўпни бурчакка чиқариб юборди. Стандартдан "шаҳарликлар" ҳеч нима чиқара олишмади.

3. Ҳозирча томонлар пассив футбол билан ўйинни бошлашди. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. Нақадар гўзал атмосфера. Аура 1000 %.

- Ассалому алайкум, футбол мухлислари. "Этихад"да бугун дерби! Манчестер дербиси! Бугун Манчестер шаҳри 2025 йилнинг 5 апрелига қадар қайси рангга бўялишига биргаликда гувоҳ бўламиз. Матнли трансляцияни Сиз азиз мухлислар билан биргаликда Миржалол Норматов олиб боради.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика