UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  17 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

АПЛ. Даҳшатли кечган Манчестер дербисида МЮ ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. Даҳшатли кечган Манчестер дербисида МЮ ғалаба қозонди

АПЛнинг 15-тури доирасидаги "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашувида "қизил иблислар" зафар қучди.

Манчестер Сити

Николас Отаменди - 85'

Премьер-лига . 16-тур

07/12/2019, 22:30

2
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 23', Антони Марсьяль - 29'

Стадион: Etihad Stadium, 54403 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
22'  Бернарду Силва
59'  Джон Стоунз (Николас Отаменди)
65'  Бернарду Силва (Рияд Марез)
79'  Кевин Де Брёйне
85'  Николас Отаменди
85'  Рияд Марез
86'  Родриго Эрнандес (Илкай Гюндоган)
90'  Кайл Уокер
23'  Маркус Рэшфорд
29'  Антони Марсьяль
29'  Дэниел Джеймс
54'  Давид де Хеа
74'  Антони Марсьяль (Андреас Перейра)
74'  Андреас Перейра
88'  Люк Шоу (Эшли Янг)
89'  Джесси Лингард (Аксель Туанзебе)

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 1:2 (0:2, 1:0)

«Этихад Стэдиум»

Голлар:
Рэшфорд (23) - 0:1, Марсьял (29) - 0:2, Отаменди (86) - 1:2.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз (Отаменди, 59), Уокер, Анхелиньо, Фернандиньо, Родри Эрнандес (Гюндоган, 86), де Брюйне, Бернарду Силва (Махрез, 65), Сильва, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Захира: Браво, Менди, Канселу, Фоден.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу (Янг, 89), Лингард (Туанзебе, 89), Жеймс, Мактомини, Фред, Марсьяль (Андреас, 74), Рэшфорд.
Захира: Ромеро, Уильямс, Мата, Гринвуд.

Огоҳлантиришлар: Бернарду (22), Де Хеа (54), Андреас (74), Де Брюйне (79), Уокер (90+4).

                                        АПЛ ЖАДВАЛИ

Учрашув якунланди. Бугун Манчестер кўчалари қизилга бурканмоқда. Баҳсни Сиз билан Нодир Абдурасулов биргаликда кузатиб борди. МЮ мухлисларини жуда муҳим ғалаба билан табриклаб қоламиз.

90+4. Уокер сариқ карточка олди.

90+1. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгаришлар. Шоу ўрнига Янг, Лингард ўрнига Туанзебе тушишди.

86. Ўзгариш. Родриго ўрнига Гюндоган тушди.

85. ГОЛ! 1:2. Отаменди Де Хеанинг хатосидан унумли фойдаланиб кетмоқда ва ҳисоб қисқарди. Интрига қайтди!

83. Лингард "Сити" кўчаларини айланиб кетди, қараса Эдерсон сергак турган экан)

81. Махрез ёриб кирди, пас берди. Бироз юмшоқроқ бўлганда гол бўлармиди?!

79. Де Брюйне ҳам асабларини жиловлай олмаяпти. Огоҳлантирилди.

76. Анхелиньонинг бор кучи билан берган зарбасини Ван-Биссака ўзгартира олди, акс ҳолда Де Хеа дарвозаси ишғол этилиши мумкин эди.

74. Перейра майдонга тушиши билан Стерлингнинг оёғига очиқчасига тепди ва сариқ карточка олди.

74. Ўзгариш. Марсьяль ўрнига Андреас тушди.

73. Отаменди боши билан яхшиии зарба берди. Бироз ноаниқ.

72. Мактомини яхши ўйнади ва мезбонларнинг ҳужумини қайтарди.

65. Ўзгариш. Бернарду ўрнига Махрез туширилди.

64. Родригонинг узоқдан йўллаган аниқ зарбаси Магуайрга тегиб чиқиб кетди.

63. МЮ қарши ҳужумга ўтиб кетди. Жэймсни бугун ҳеч қим тўхата олмаяпти. Якуний зарба бўлишига Эдерсон йўл қўйгани йўқ.

61. Стерлинг!... 1, 2, 3,... Стерлинг 3 та футболчини алдаб ўтди, лекин зарба бера олмади.

59. Ўзгариш. Стоунз ўрнига Никлас Отаменди тушди.

58. Стоунз ўйинни давом эттира олмайди. Оёғининг орқа сонлари тортишиб қолгандек кўринмоқда. Отаменди тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. 

57. МЮда стандарт вазият бўлди. Иккинчи қаватда мезбонлар устун келишди.

55. Де Брюйнеее... Зарбааа! Линделёф қутқариб қолди ва бурчак зарбаси. Кевин тўпни қидиряпти, тўп уни қидириб юраётгандек...

54. Де Хеа тўпни ўйинга киритишга шошмагани учун огоҳлантирилди.

48. "Сити" иккинчи бўлимни фаол бошлади. Силванинг МЮ жарима майдончаси томон узатмаси муваффақиятсиз чиқди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Фред тўпни қайтариш жараёнида қўли билан ўйнади. VAR эса бунга эътибор қаратмади ва бўлим якунланди. ТАНАФФУС


45+1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Тўп узатиш бўйича "Сити" олдинда: 288-160.

42. МЮ ўз жарима майдончасига қамалиб қолмоқда. "Сити" яна бир яхши имокниятга эга бўлмоқда. Қулай нуқта олдидан Силванинг зарбаси хавфли чиқмади. 

40. Мезбонларда стандарт вазият! Де Брюйненинг дарвозага тўғидан-тўғри зарбаси аниқ чиққани йўқ. Бугун учрашувни Агуэро, Зинченко, Сане каби футболчилар ўтказиб юборишмоқда. МЮда эса катта йўқотиш, бу Погба.

38. Жезусс! Де Брюйненинг қойилмақом узатмасини увол қилди ва боши билан бироз ноаниқ зарба берди.

35. "Сити"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди. Де Хеа тўпга чиқиб келди.

29. ГОЛ! МЮ иккинчи голни уриб кетмоқда! Марьсял чап оёғида жарима майдончаси атрофидан туриб зарба йўллади ва яқин бурчакни аниқ нишонга олди, 0:2.

27. УХХХХ. Қандай ҳотиржам зарба! Эдерсон дарвозаси олдида Рэшфорднинг зарбасидан сўнг нечидир баллик зил-зила содир бўлди. МЮга гол ижобий таъсир қилганини кўряпсизми. Болаларнинг руҳияти кўтарилиб кетди, шекилли. 

25. РЭШФОРРРДДДД!!! МЮ қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Маркусда яхши имоконият бўлди. У эса тўпни етарлича айлантира олмади ва ҳисоб ўзгармай қолди.

23. ГОЛ! Маркус Рэшфорд 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. 0:1.

21. Рэшфордга нисбатан қўполлик ва ПЕНАЛЬТИ! Ҳакамга босим бошланди. Бернарду эътирозларини билдирмоқда. У огоҳлантирилди.

16. Эдерсон учинчи сейвини ижро этди! 20-22 метрлардан Марсьял бурчакка қараб тепди, зарба кучли... Эдерсон эса маҳорат кўрсатмоқда.

13. "Сити"нинг ҳужумида тўп МЮчилардан бирининг қўлига тўп теккандек кўринди. Энтони Тэйлор ҳеч нарса бўлмаганини кўрсатди ва ўйинни давом эттириш кераклигини билдирди. Аммо, такрорий вазиятда Линделёф тўпни бир эмас, икки маротаба қўли билан ўйнагани кўриниб қолди. Бу ерда қўл ва тўп орасидаги масофа узоқ эмасди, деб ҳакамни оқлаш учун ягона сабабни айтиш мумкин.

9. Лингарднинг зарбасиии! Яна бир сейв! Эдерсон ҳисобида! МЮ аъзолари чап тарафдан кириб бориб зарба йўллашганди.

7. Ўйин темпи анча юқори. Стерлинг, Силва... Зарбааа... Силванинг зарбаси блокланди. Шиддатли футбол бошланиб кетди.

2. Жэймссс! Унинг ўнг қанотдан яқин бурчак томонга берган зарбасини Эдерсон қайтариб қолди ва қарши ҳужумда Де Брюйненинг йўллаган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

1. Учрашув бошланди!

Ассалому алайкум қадрли дўстлар! Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика