UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:54"Рома" — "Лацио". Таркиблар маълум  9 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  91 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  16 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

AПЛ. Бирмунча зерикарли учрашувда "Ливерпуль" ва "Челси" гол ура олишмади Янгиликлар

AПЛ. Бирмунча зерикарли учрашувда "Ливерпуль" ва "Челси" гол ура олишмади

Англия чемпионати 21-тури доирасидаги "Ливерпуль" – "Челси" учрашуви бўлиб ўтди.

Ливерпуль

Премьер-лига . 21-тур

21/01/2023, 17:30

0
:
0
Тугади

Челси

Стадион: Anfield, 53126 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
34'  Стефан Байчетич
63'  Наби Кейта (Дарвин Нуньес)
66'  Джеймс Милнер
72'  Джеймс Милнер (Трент Александер-Арнолд)
82'  Харви Эллиот (Джордан Хендерсон)
82'  Стефан Байчетич (Фабиньо)
82'  Коди Гакпо (Кертис Джонс)
90'  Кертис Джонс
3'  Кай Хаверц
55'  Льюис Холл (Михаил Мудрик)
80'  Трево Шалоба
81'  Кай Хаверц (Пьер-Эмерик Обамеянг)
81'  Трево Шалоба (Сесар Аспиликуэта)
82'  Мэйсон Маунт (Карни Чуквуемека)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди. АПЛнинг тўққизинчи ва ўнинчи ўриндаги жамоалар ўйини бирмунча зерикарли ўтди ҳамда ҳисоб очилмади.   

90+4-дақиқа. Дарвин Нуньес қулай имкониятга эга бўлди, аммозарба йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Қўшимчасига оффсайд ҳам қайд этилди.

90+2-дақиқа. Карни Чуквуэмека қулай вазиятда кучлироқ зарба ҳам бера олмади. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Кертис Жонс жахл қилгани, рақибга атайин қўпол ўйнагани учун сариқ кўрсатилди. 

87-дақиқа. Галлахер Нуньесни қўполлик билан кутиб олди, ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

85-дақиқа. Чуквуэмека қулай вазиятга чиқиб бораётгандамувозанатини йўқотиб, майдонга қулади.

82-дақиқа. ЎзгаришларХаверц Чалоба, Маунт ўрнига Обамеянг, Аспиликуэта ва Чуквуэмека ўйинга қўшилди.   

81-дақиқа. Огоҳлантириш! Қизиғи Трево Чалобанинг ўзига сариқ кўрсатилди.   

79-дақиқа. Чалоба ёрдамга муҳтож бўлиб майдонда ётибди.  

77-дақиқа. "Челси"нинг ҳужуми якунига етмай қолди.

76-дақиқа. Дарвин Нуньес тезкор қарши ҳужумни аниқ зарба билан якунлади, бироқ Кепа ўз ўрнида. 

74-дақиқа. Ибраима Конате Мудрик қўриқлаш билан бирга Марк Кукурельяни йиқитишни "уддалади". 

72-дақиқа. Ўзгариш! Сариқ карточка бор Милнер ўрнини Трент-Арнольдга бўшатиб берди. 

69-дақиқа. Гакпода яна бир вазият. Коди анча қийин вазиятдан зарба бера олди, аммо уриниши кучли чиқмади. 

66-дақиқа. Огоҳлантириш! Милнер қанотдан қочаётган Мудрикни тўхтатишнинг бошқа йўлини топа олмади. Ҳакам Жеймсга сариқ кўрсатмай илож йўқ эди.   

65-дақиқа. Мудрикда зўр вазият бўлди, бироқ ўткирроқ бурчакдан берган зарбаси дарвоза тўрига ён томондан тегди. 

63-дақиқа. Ўзгариш! Айнан Наби Кейта ўрнини Дарвин Нуньесга бўшатиб берди.  

62-дақиқа. Наби Кейтанинг зарбасини Михаил Мудрик қайтаришга эришди.  

60-дақиқа. Хаким Зиешнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

Хаким Зиеш ўнг қанотдан бурчак зарбасини амалга оширди, лекин иш яна зарбагача етиб бормади.

58-дақиқа. Конор Галлахер зарба берди, лекин ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

55-дақиқа. Ўзгариш! Льюис Холл ўрнига Михаил Мудрик. Украиналик футболчи учун дебют учрашув бошланди!  

52-дақиқа. Робертсоннинг фаоллигидан кейин "Челси" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди, бироқ яна иш охирги зарбагача етиб бормади. 

51-дақиқа. Коди Гакпо яна бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг бош билан берган зарбаси мўлжалга аниқ етиб бормади.     

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва футболчиларни танаффусга таклиф қилди. 

45+4-дақиқа. Коди Гакпо курашда Галлахерга нисбатан қўпол ўйнади. 

45+2-дақиқа. "Челси" бурчак зарбасини амалга оширди, лекин иш зарбагача бормади. Алиссон фаоллик кўрсатиб, тўпни эгаллаб олди.  


45+1-дақиқа. Мохамед Салахда имконият бўлди, лекин унинг чап оёқдаги зарбасидан кейин тўп дарвозадан анча юқорироқдан ўтиб кетди.  

45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.  

43-дақиқа. Тьяго Сильва сал қолса тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўярди. 

42-дақиқа. Эндрю Робертсон тўп учун курашда Кепа Аррисабалагага нисбатан фол ишлатди.

39-дақиқа. Тьяго Алькантара гапимизни эшитгандек аниқ зарба йўллади. "Ливерпуль" зарбалар борасидаги статистикани анча тўғрилаб қўйди.  

36-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий қисми ортда қолди. "Челси" 6 марта зарба бериб, уларнинг 2 тасигина аниқ бўлди. "Ливерпуль" эса 2 марта уриниб кўрганига қарамай, ҳозирча бирорта ҳам аниқ зарба беролмади.  

34-дақиқа. Огоҳлантириш! Холлга нисбатан кескин ўйнагани учун Стефан Байчетичга карточка кўрсатилди.  

Хаким Зиешнинг узатган тўпини Хаверц қанчалик уринмасин, боши билан дарвозага тўғри йўналтира олмади. 

32-дақиқа. Меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлишди.  

30-дақиқа. Ўйин давом этади. 

Ўйин тўхтатилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

28-дақиқа. Марк Кукурелья жароҳат олиб, майдонда ётибди. 

25-дақиқа. "Ливерпуль" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

22-дақиқа. Льюис Холлда имконият бўлганди, аммо ёш футболчининг зарбаси умуман қовушмади.   

21-дақиқа. "Челси" ҳимоячилари тўпни назорат қилмоқда. 

19-дақиқа. Энди эса Салах оффсайдда экан. Ҳакамлар ҳимояланаётган жамоа хавфни бартараф этишини кутиб туриб, кейингина ўйинни тўхтатишди. 

18-дақиқа. Байчетич ҳужумда Мейсон Маунтга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

16-дақиқа. Коди Гакпо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлмоқда. 

14-дақиқа. Кай Хаверц ҳимоядан узатилган тўпни тўхтатмай дарвозага йўллашга уриниб кўрди, аммо унинг зарбаси қовушмади. 

11-дақиқа. Тьяго тўп билан қочиб кетаётган Зиешни қўполлик тўхтатиб қолди. Хакимнинг бутсалари ҳам ечилиб кетди. 

9-дақиқа. "Ливерпуль" ҳимоядан қисқа паслар билан чиқаётганида Конатега нисбатан фол ишлатилди.

Бироқ оффсайд туфайли гол инобатга олинмади. 

3-дақиқа. ГООООЛ! Кай Хаверц ҳисобни очди

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика