АПЛ клублари бешта ўзгаришга қарши овоз беришди

Eldor Akmurzayev
6 авг 2020, 21:40
Бу ҳақда BBC Sport хабар бермоқда.

Англия Премьер-Лигаси клублари бешта захира имкониятидан фойдаланишга қарши овоз беришди. Ушбу қоида янги мавсумда қўлланилмайдиган бўлди.

Аввалроқ, АПЛ жамоаларига битта ўйинда одатдагидек учта эмас, бешта ўзгариш қилишга рухсат берилган. Бу узоқ муддатли карантиндан туфайли тадбиқ этилганди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши ушбу қоидани 2020/21 йилги мавсум учун сақлаб қолиш ё қолмаслик тўғрисидаги қарорни чиқаришни федерациялар ихтиёрига топширган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›