UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  32 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  19 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи Янгиликлар

АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи

Манба берган хабарга кўра, Англия Премьер-лигаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати муносабати билан ёзги трансфер ойнаси вақтига ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Аввалроқ ФИФА халқаро турнир иштирокчилари учун 1-10 июнь кунлари очиқ бўлган вақтинчалик трансфер ойнасини жорий қилганди.

Ўтган йили АПЛда ёзги ойна 14 июндан 30 августгача очиқ эди. Англия чемпионатининг кўплаб клублари ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик учун ички ойна одатдагидан эртароқ очилишини хоҳламоқда.

ФИФА қоидаларига кўра, трансфер ойнаси учун рухсат этилган максимал вақт 89 кун, яъни Премьер-лига ёз бўйи трансферларга рухсат бера олмайди. Шунинг учун АПЛ кўриб чиқаётган вариантлардан бири – трансфер ойнасини июнь ойи бошида очиб, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ёпиш ва кейин шу ой охирида қайта очиш. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика