АПЛ клуби Рэмзининг трансфери борасида музокараларга киришди

Alisher
20 янв 2022, 17:04
Ортиқ "Ювентус" мураббийлар штаби режаларига кирмайдиган ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи АПЛга қайтишга яқин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 31 ёшли хавбек "Кристал Пэлас" ўйинчисига айланиши мумкин.

"Бургутлар" "кекса синьора" билан эҳтимолий трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда.

Унинг амалдаги шартномаси 1,5 йилга мўлжалланган, унинг бозор нархи 5 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›