

Англия клуби Диего Гомес Амарильянинг трансферини эълон қилди. Футболчи ўзининг янги жамоасига 1 январь куни қўшилади.
Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, битим нархи 15 миллион долларни ташкил этди ва бонус тўловлари ҳисобига 18 миллионгача чиқиши мумкин.
Гомес ўтган мавсум МЛС доирасидаги 22та ўйинда 3та гол ва 4та ассист қайд этди.




