АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди
28 фев 20:46
Янгиликлар
АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди
Арбитр Дэвид Кут 2026 йилнинг охиригача Европада ишлай олмайди.
Олдинроқ интернетда британиялик ҳакамнинг оқ кукун ҳидлаётган видеолари тарқалиб кетганди. Ролик Кут мессенжер орқали 6 июль куни, Евро-2024 чорак финалида ВАР ҳаками бўлиб ишлагандан кейинги кун ёзиб олинган.
Шунингдек, ўша видеода "Ливерпуль" собиқ бош мураббийи Юрген Клоппни такаббур деб атаган. Декабрь ойида Англиянинг ҳакамликка жавоб берувчи ташкилоти Кутни ҳакамликдан четлатганини маълум қилганди.
Энди УЕФА ҳам ушбу жазони қўллади. Дэвид 2026 йил ёзига қадар Европа қитъасидаги учрашувларда иштирок эта олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар