

АПЛга қайтган клуб "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтни харид қилди.
22 ёшли хавбек "Форест" билан беш мавсумга мўлжалланган шартнома тузди.
"Вулвс" кафолатланган 25 миллион фунтни олади. Трансфер нархи бонуслар ҳисобига 42 миллион фунтгача чиқиши мумкин. Битим "Ноттингем" учун рекорд бўлди.
Гиббс-Уайт ўтган мавсум "Шеффилд Юнайтед" таркибида Чемпионшип дорасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассист қайд этди.



