UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23"Манчестер Юнайтед" "Ювентус"га Рабьо учун 15 миллион евро таклиф қилди  0 15:07"Лейпциг" Шешкони "Зальцбург"дан харид қилди. Форвардга "Реал", МЮ ва "Челси" қизиққанди  0 15:00Лондон клуби ПСЖ футболчисини нишонга олди  0 14:49Вадим Абрамов: "Динамо" билан шартнома имзолаганим йўқ"  9 14:37"Манчестер Юнайтед"нинг янги трансфер мақсади маълум қилинди  2 14:20"Динамо" Вадим Абрамовнинг фаолиятидаги еттинчи клуб   7 14:13АПЛ топ-клуби Тоналини 55 млн евро эвазига харид қилиши мумкин  1 13:50Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббийи  54 13:27"Хоффенхайм" Анхелиньони "Лейпциг"дан ижарага олди  0 13:03Пике "Барселона" билан янги шартнома имзолайди  9 12:40ПСЖ Фофанани "Челси"дан илиб кетиши мумкин  5 12:17ПСЖ собиқ футболчиси "Наполи" билан шартнома имзолайди  3 11:53Бернарду ҳали ҳам "Манчестер Сити"дан "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда  4 11:32Мозийга қайтиб... Эркаклар йиғлаганда...  7 11:30"Монако" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1

АПЛ бошланмоқда: “Ливерпуль” чемпион бўла оладими? (таҳлил) Янгиликлар

АПЛ бошланмоқда: “Ливерпуль” чемпион бўла оладими? (таҳлил)

Ўтган мавсумда Англия Премьер лигаси ва Европа Чемпионлар Лигасида иккинчи бўлган Юрген Клопп бошқарувидаги жамоа Садио Манесиз муваффақият қозонмоқчи.

Мутахассислар келаётган мавсумда АПЛда “Ливерпуль”дан ўтган йилгидан яхшироқ натижа кутаётгани йўқ. Жамоани асосий ўйинчилардан бири тарк этган бўлса да, очколар кескин камайиб кетишига ишонмаймиз. Сабаби рақиблар бундан кўпроқ ўйинчиларнинг баҳридан ўтиб юборди. Жамоанинг ғолиблик тожини қўлга киритиш имконияти – 40 фоиз. Қолганини вақт кўрсатади.


Истиқболлар

Бу сафарги бир йиллик олдидан “Ливерпуль” борасида шубҳа ва сўроқлар етарлича кўпайди. Қизиқ жиҳати, Юрген Клопп сўзсиз энг катта йўқотиш, дея баҳоланаётган Садио Манесиз ўйнашни бошлаб юборди. Унинг ўрнини тўлдириш учун эса мураббий Дарвин Нуньес бошчилигидаги ёш иқтидорлар “кўлмагини” ишга солмоқчи. Германиялик мутахассис тез орада таркибни ўзи учун оптимал кўринишга келтириб олишига умид қиламиз. “Ливерпуль” “Манчестер Сити”нинг АПЛда чемпионлик бўйича хет трикига моне бўла оладиган “яхши қуролланган” ягона жамоа экани шубҳасиз.

Ўтган мавсумнинг сўнгги етти кунида мисли кўрилмаган тўртлик орзулари буғланиб кетди. Шу билан бирга клубда ижобий ўзгаришларга ҳам гувоҳ бўлдик. Клопп ва унинг штаби вингер Луис Диас ва марказий ҳимоячи Ибраима Конателарнинг илк мавсумдаёқ жамоага яхши қўшилиб кета олганидан мамнун. Ёзда клуб трансфер сиёсатини амалга оширишда фаол бўлди ва Садио Манени кетишига қўйиб беришдан аввал Нуньес билан шартнома имзолади, ваниҳоят, шартномага тўсқинлик қилувчи ҳар қандай камчиликлар бартараф этилиб Муҳаммад Салаҳ билан ўртадаги шартнома яна уч йилга кафолатлаб қўйилди. 4 миллион фунт эвазига Кэлвин Рэмзи билан ўнг қанот янада мустаҳкамланди. Клуб спорт директори Майкл Эдвардс “Энфилд”ни тарк этганига қарамай. Унинг яхши фаолият юритгани Неко Уильямсни тўрт баравар қимматроққа пуллаб юборганида яққол намоён бўлди.

Мане Роберто Фирминьо Салаҳ эраси ўз ниҳоясига етди. Клоппга “Ливерпуль” ҳужумида унга жуда яхши хизмат қилган 4 3 3 тизимидан колумбиялик Диас ва Фабио Карвальоларни қўшганда янада кўпқирралиликни тақдим эта оладиган тактикага ўтиш имкони ҳосил бўлди. Харви Эллиот ва Кертис Жонс каби ёш активлар ҳам катта наф келтириши мумкин. Нуньес зиммасига катта масъулият тушади. 23 ёшли футболчининг Премьер лигадаги биринчи мавсумида “Энфилд”га қанчалик мослашиб кета олиши худди Эрлинг Холанднинг “Манчестер Сити”да ўйнаб кета олиши ёки акси бўлиши каби жамоанинг келаётган мавсумдаги қайд этажак натижасида ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. Жамоа сўнгги беш мавсумда бир марта АПЛ чемпиони унвонини ўзиники қилган бўлса, яна икки карра вице чемпионлик ва учинчи ҳамда тўртинчи натижалар ҳам қайд этилди.


Мураббий

Ҳеч қачон ёлғиз юрмайдиган клуб мураббийи Юрген Клопп ўтган йили “Ливерпуль”нинг ўйини, тўртта фронтда титул учун кураш олиб боргани ва кўпчилик мухлисларнинг яна жамоага ишона бошлаганидан ёшарганини айтиб ўтди. Буни эшитиб бирданига Fenway Sports Group(ушбу компания “Ливерпуль”га эгалик қилади) ҳужумга ўтди. Клоппнинг рафиқаси Улла Сандрокнинг далдаси ва ундови билан “Ливерпуль” эгалари энг ақлли ва ақлбовар қилмас ҳаракатни амалга ошириб клубнинг энг муҳим активи билан шартномани 2026 йилгача узайтирдилар. Апрель ойида жамоанинг 11 йиллик бошқарувини ўз қўлига олар экан Клопп бу фақат бошланиши эканини айтди. У клуб қўлга киритишни мақсад қилганига эришаётгани мутахассис томонидан таъкидланди. “Ливерпуль” чинданда бунинг уддасидан чиқди – мамлакат Кубогида икки марта зафар қучди, беш мавсумда уч марта ЕЧЛ финалига чиқди ва барча эҳтимолий ғалаба имкониятларидан фойдаланиб ҳам чемпионат якунига бир кун қолганида бир очко фарқ билан ортда қолиб кетди. У таслим бўлмай ушбу мақсадига етиш учун яна мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлашга ҳаракат қилмоқда. Бунда Премьер лигада энг узоқ вақт фаолият олиб бораётган мураббийлардан бири бўлган Клопп таркибни қайта шакллантириш устида бош қотирмоқда.


Трансферлар

“Ливерпуль”га Европа футболидаги таркибда кўриш энг кўп орзу қилинган ёш ҳужумчилардан бири Нуньес трансферини 85 миллион фунт стерлинг эвазига якунлаш ва Манени уни истаётган потенциал клубга сотиб юбориш учун 3 ҳафтадан камроқ вақт керак бўлди. Ўша вақтда Нуньес анчадан буён Клоппнинг радарида бўлиб келган. Бироқ ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси чорак финалида жамоа “Бенфика” билан тўқнаш келди ва португал клуби мусобақадан чиқариб юборилган бўлса да, уругвайлик ёш ҳужумчи иккала ўйинда ҳам “Энфилд” эгалари дарвозасини ишғол қилди. Нуньесни яқиндан кўрган Клопп тезлик билан катта қадам ташлаш кераклигини тушуниб етди. У ҳақида Клоппнинг ўзи шундай дейди: “Куч ва техниканинг беқиёс аралашмаси, ғайрат, ақлли ҳаракатлар ва унинг бизга туғдирган муаммолар – биз бу икки ўйинда уни севиб қолдик!”.

Ўтган мавсумда “Ливерпуль” 28 та ўйинда ғалаба қозониб, яна 8 ўйинда дуранг қайд этиб 2 бор мағлубият аламини татиб кўрган.


Жаҳон Чемпионати таъсири

Энг нуфузли турнирда иштирок этадиган “Ливерпуль”нинг асосий таркиби ярмидан кўпи чемпионат туфайли хавф остида бўлади. Гарчи Салаҳ, Диас ва Энди Робертсонлар бундай деб ҳисобламаса да Клопп учун тасалли – Миср, Колумбия ва Шотландиянинг саралашдан ўта олмаганидир. “Ливерпуль” мавсумни Боксинг Дейда “Астон Вилла”га қарши ўтказади. 


Либослар савдоси

Салаҳнинг глобал миқёсда супер юлдуз мақоми унинг “Ливерпуль” билан сўнгги шартномаси билан боғлиқ кечикишлар ва мураккабликларни қисман изоҳлайди. Июль ойида ҳафтасига 350 минг фунт стерлингдан кўпроқ маош оладиган янги уч йиллик шартнома имзолаганида буларнинг барчаси кечирилди ва унутилди. Бу 30 ёшли футболчини клуб тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айлантирди. Бу шунчаки Салаҳнинг машҳурлиги ва тижорий жозибаси эди ва бу унга тўланадиган маблағларни оқлайди. Миср терма жамоаси футболчиси “Ливерпуль” сафида 254 та ўйинда майдонга тушиб ажойиб 156 та гол киритди. У узоқ кутилган шартнома муддати узайишидан кейин ҳам мана шундай самарадорликда давом этиш учун борини беради. 

Ижтимоий тармоқларда...

#SalahStays(Салаҳ қолади) бу ёзда “Ливерпуль”нинг ижтимоий медиа каналларидаги энг машҳур хештеглардан бирига айланди. Футболчининг Instagram ижтимоий тармоғидаги 52 млн обуначилари унинг клуб билан янги шартнома имзолаши жараёнини кузатиб борди. Расман битим тузилгани ҳақидаги иккита TikTok видеоси 10 миллиондан ортиқ кўрилди. Чап қанот учун ҳар маънодаги яна бир номзод – Кэлвин Харрисдир. Супер юлдуз DJ Чемпионлар Лигаси финалидан кейинги уйга қайтиш парадида “Ливерпуль” жамоаси автобусида зиёфатни бошлаб юборди. Виржил ван Дейк, Энди Робертсон ва Жордан Ҳендерсонларнинг Харриснинг “One Kiss is All It Takes” қўшиғига жўр бўлиши TikTokда 24 миллион марта кўрилди.


Мансурбек Неъматов тайёрлади 

Оригинал манба

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
05 авг 15:14:50
FC_BARCELONA_UZ
Qaysi kanal olib berarkan oʻzi APL, La liga, A Seriya musobaqalarini?
+2   
05 авг 16:07:22
Azizjon Abrorov
Ман телефондан куролмиман кузим огрийди эххх минг афсус катта рахмат телеканаллар

+2   
05 авг 15:56:59
Arsen Venger !!!
Арсенал чемпион. Факат хха ха деб кулмелар.
+2   
05 авг 15:10:20
шухратбек88
ИншоАллоҳ Чемпион бўлсин !!!
+1   
05 авг 15:52:09
UZB TV.
Juda ajoyib maqola, bu mavsumda raqobat kuchli boʻladi menimcha, mayli Liverpulga omad,
   
06 авг 00:19:21
Abbos Ismoilovich
LIVERPOOL CHAMPION INSHA ALLOH
   
05 авг 20:02:55
Aliakbar RM
Zo'r qiziq bo'lsa kere buyil kulib kutb ko'rmashmiz alam qisa xam kere
   
05 авг 20:01:24
Aliakbar RM
Azizjon Abrorov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман телефондан куролмиман кузим огрийди эххх минг афсус катта рахмат телеканаллар
Xammanikini og'ritadi bular bu ketshda
   
05 авг 16:59:22
Otabek_Real&Chelsi
Arsen Venger !!! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арсенал чемпион. Факат хха ха деб кулмелар.
Liver va Sity bo'lmasa bolgani deb Rozi bo'lardigu lekin Oxirgi yillardagi natijalarga qarasak Chelsidan oldin Arsenal bulardan chempionlikni tortib olishiga Ishonmaymanda! Omad.
   
05 авг 15:52:52
Samarkand558
АРСЛОН фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аплни сетанта спорт олиб беради интернет оркали
Плей Маркетдан программасини скачать қилсаям кўрсатади ўша программасида. Мен шу программаси орқали кўраман.
   
05 авг 15:37:14
АРСЛОН
FC_BARCELONA_UZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qaysi kanal olib berarkan oʻzi APL, La liga, A Seriya musobaqalarini?
Аплни сетанта спорт олиб беради интернет оркали
   
05 авг 15:36:06
WALKALONE
You'll newer walk alone
-1   
05 авг 15:59:28
Пахтакорим
жавоб; - бўлади!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика