UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07"Лейпциг" Шешкони "Зальцбург"дан харид қилди. Форвардга "Реал", МЮ ва "Челси" қизиққанди  0 15:00Лондон клуби ПСЖ футболчисини нишонга олди  0 14:49Вадим Абрамов: "Динамо" билан шартнома имзолаганим йўқ"  9 14:37"Манчестер Юнайтед"нинг янги трансфер мақсади маълум қилинди  2 14:20"Динамо" Вадим Абрамовнинг фаолиятидаги еттинчи клуб   7 14:13АПЛ топ-клуби Тоналини 55 млн евро эвазига харид қилиши мумкин  1 13:50Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббийи  54 13:27"Хоффенхайм" Анхелиньони "Лейпциг"дан ижарага олди  0 13:03Пике "Барселона" билан янги шартнома имзолайди  9 12:40ПСЖ Фофанани "Челси"дан илиб кетиши мумкин  5 12:17ПСЖ собиқ футболчиси "Наполи" билан шартнома имзолайди  3 11:53Бернарду ҳали ҳам "Манчестер Сити"дан "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда  4 11:32Мозийга қайтиб... Эркаклар йиғлаганда...  7 11:30"Монако" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 11:07МЮ Арнаутовичнинг трансферига ишончи комил ва "Болонья" учун таклифни яхшилайди  8

АПЛ бошланмоқда: “Челси” “Сити” ва “Ливерпуль”ни тўхтата оладими? (таҳлил) Янгиликлар

АПЛ бошланмоқда: “Челси” “Сити” ва “Ливерпуль”ни тўхтата оладими? (таҳлил)

Ўтган мавсумни 3 поғонада якунлаган “Челси”да Тодд Боэли даврида ҳам ҳаражатлар тўхтаб қолгани йўқ.

Бироқ “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”ни тўхтатиб қолиш учун ким гол киритишга қодир? Мутахассислар “Челси” старт олажак мавсумда тўртинчи ўринни кутишмоқда. Жамоанинг лигада ғолиб чиқиш имконияти эса 16 га 1 нисбатда баҳоланмоқда. Пайқаганингиздек бу анча паст.


Истиқболлар

“Стэмфорд Бридж”да ёз шиддатли ўтди. Роман Абрамович ва унинг энг яқин россиялик иттифоқчилари ҳам клуб бошқарувидан бадарға қилинди. Клубнинг океан ортидан келган бой эгалари харидни 4,5 миллиард фунт эвазига якунлаб қўйишди. Бироқ улар инглиз футболининг ўзига хос нозик жиҳатлари билан шуғулланиш учун кўп вақт топа олишмади. Шунга қарамай, вазият ҳалокатли эмас. “Челси”да ҳаммаси жойида. Клубнинг янги эгаларидан бири ва вақтинчалик спорт директори Тодд Боэли жамоани қўллаб қувватлашдан тўхтагани йўқ. Харажатлар аввалгидек давом этмоқда. Ҳеч қандай жиддий қисқартиришлар қўйилмади. Раҳим Стерлинг Томас Тухельнинг ҳужум чизиғини янада кесқин қилиб беришига ишонди. Бу чинданда ишончли ҳарид бўлди, дея оламиз. Антонио Рюдигер ва Андрес Кристенсеннинг жамоадан кетишидан сўнг Калиду Кулибали билан имзоланган шартнома ҳимояни кучайтириш учун муҳим юриш бўлиб хизмат қилди. Жамоанинг жорий ҳолати у қадар ёмон эмас, назаримизда. Тухель ҳамон истеъдодлардан йиғилган таркибга эга ва узоқ муддатли жароҳатдан сўнг яна сафга қайтган Бен Чилвелл жамоанинг янада кучлироқ бўлишига шак шубҳасиз ҳисса қўшади. Стерлинг ва Чилвелл ўйнайдиган чап қанот ҳақида бир тасаввур қилиб кўринг а. Қандай ажойиб. Аммо жамоанинг “Сити” ва “Ливерпуль” билан тенгма тенг кураш олиб бора олишига шубҳамиз бор. Тухельда марказий ярим ҳимоядаги муаммолар борлигини инкор қилиш қийин. Н’Голо Канте соғлом эмас, Жоржиньода эса ҳаракатчанлик йўқ. Жамоада ишончли тўпурарлар муаммоси кўзга ташланиб қолса не ажаб. “Сохта тўққизинчи” сифатида давом этиши кутилаётган Каи Хавертц ишончли ўйинчига айланиши шарт. Мейсон Маунт ва Раҳим Стерлинг гол киритишда катта қийинчиликка дуч келмаса керак. “Челси” иштирок этадиган мусобақаларда узоқроққа етиб бориши лозим бўлади. Клуб ўтган 5 мавсумда учинчи, тўртинчи ва бешинчи ўринларни эгаллаган эди.



Мураббий

Боэли ва бошқа бошқарув аъзолари Тухельни қўллаб қувватлашга қарор қилдилар. Улар ақлли, жозибали ва тактик жиҳатдан зукко немис мураббийидан яхшироқ менежер топа олиши даргумон эканини фаҳмлай олди. Дарҳақиқат, “Челси” бошқарувининг олдинги режимдан ажралиб турадиган сезиларли фарқ уларнинг Тухельнинг жамоадаги таъсирини кучайтириб, уни худди “Ливерпуль”даги Юрген Клопп даражасига олиб чиқишдир. Бу, айниқса, Тухельнинг Ромелу Лукакуни эски жамоаси “Интер”га қайтариб юбориш борасидаги қарорининг Боэли томонидан қўлланганида кўзга ташланди. Америкалик тадбиркорнинг Криштиану Роналдуни қўлга киритиш истаги ПСЖ собиқ устози томонидан рад этилганидан сўнг амалга ошмай қолди. Ушбу ҳолат ҳам юқоридага фикрни янада мустаҳкамлади. Агар қандайдир ҳавотир мавжуд бўлса, уни жамоанинг ҳужум чизиғидан излаш керак. Ўтган мавсумда “Челси”да ҳужумкор ўйин ва кескинлик етишмади. Жамоа жуда кўп дуранг ўйнади. Уларга кўпроқ ижодкорлик ва агрессия керак.




Трансферлар

Раҳим Стерлинг “Манчестер Сити”даги етти йиллик фаолияти давомида 4 та Премьер Лига чемпионлиги, 5 та Лига Кубоги ва бир маротаба Англия Кубогини қўлга киритди. У Пеп Гуардиола жамоаси учун 131 та гол уриб берди. У Англия терма жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади ва фаолиятининг энг яхши даврини ўтказмоқда, десак муболаға бўлмайди. Унга янги жамоасида ёқмайдиган ҳеч нарса йўқ. “Челси” устози Тухель Лукакудан қутулганидан сўнг Стерлингни жамоага олиб келишга қарор қилди. Тухельга ўзини кимлигини кўрсата олган ҳужумчи керак эди ва у 50 миллион фунтгача бўлиши мўлжалланган шартнома тузиб 27 ёшли вингерни ўз таркибига қўшиб олди. Мутахассис ҳужумда Раҳимни ишонч билдиришга арзийди ҳисоблади.



Жаҳон Чемпионати таъсири

Маунт, Стерлинг ва Рис Жеймс Англия терма жамоасининг энг муҳим калит ўйинчилари ҳисобланади ва улар бир нечта жамоадошларига қарши мундиальда тўп тепади. Англиянинг гуруҳ босқичидаги иккинчи рақиби АҚШ терма жамоаси бўлади ва ушбу жамоада “Челси” аъзоси Кристиан Пулишич ўз ватани шаъни учун майдонга тушади. Улар плей офф босқичида Н’Голо Канте ўйнайдиган Франция ва таркибида Эдуард Менди ва Калиду Кулибали бўладиган Сенегал билан тўқнаш келиши мумкин. Бошқа бир эрда Хаверц ва Тимо Вернер Германия терма жамоаси ўйинларига жалб этилади. Италия муваффақиятсизликка учраганидан сўнг Жоржиньо ҳақида унутинг. Ўтган мавсумда “Челси” 21 ғалаба, 11 дуранг ва 6 мағлубият натижасини қайд этган эди.


Либослар савдоси

Жамоада Мейсон Маунтдан машҳурроқ футболчини топиш қийин. 23 ёшли яримҳимоячи клуб академиясидан катталар жамоасига кўтарилишга эришди. Ўзини худди профессионал моделдек тутадиган футболчининг ўйини анча барқарор экани ҳам таҳсинга сазовор. У уч йил олдин таркибга кириб келганидан бери ҳеч қандай оқсашни кўрсатгани йўқ. Шу ўринда инглиз ижтимоий тармоқларидаги Маунтнинг қадр қиммати борасидаги сафсаталарга аҳамият бермаслигингизни сўраб қолардим. Уни худди ўқитувчининг уй ҳайвонига ўхшатишса ҳам бунга асло эътибор берманг. Жамоа менежерлари келажакда “Челси” сардори сиймосини кўраётган Маунтга жуда қаттиқ ишонишади. Нафақат бутун мамлакат, балки дунё бўйлаб жамоа ўйинини қолдирмай кузатиб борадиган футбол ихлосмандлари ҳам худди шундай фикрда.




Жамоа вакиллари ижтимоий тармоқларда

Таркибдаги энг кекса футболчи бу борада бугунги ёшларга ўрнак бўла олади. Тиаго Силванинг Instagramдаги 19,5 миллионлик обуначиларига жамоадаги бошқа ҳеч бир футболчи яқинлаша олмайди ҳам. 37 ёшли бразилиялик футболчига ижтимоий тармоқлар ва унинг бугунги жамиятдаги таъсири ҳақида ҳеч ким ақл ўргата олмайди. Машғулотлардан кичик лавҳалар ва ўйиндан кейинги инглиз ва португал тилларидаги мотивацион хабарлар унинг аккаунтидан оммага узатилади. Унинг оила даврасидаги фотоларини ҳам истаганча кузатишингиз мумкин. Шу билан бир қаторда сиз Силванинг рафиқаси Беллениям кузатиб боришингизга тўғри келади. У жамоани қўллаб қувватлагани боис “Челси” мухлислари уни худди қаҳрамондек қабул қилишади.



АПЛ бошланмоқда: “Манчестер Сити” яна чемпион бўладими? (таҳлил)        

АПЛ бошланмоқда: "Манчестер Юнайтед" нимага қодир?        


Мансурбек Неъматов тайёрлади 

Оригинал манба

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
05 авг 14:20:45
Shahboz4
Бу мавсум МЮни тохтатиш кк бўлади
   
05 авг 20:01:58
Abdulloh Abdurahmon
Челси бузвораменди
   
05 авг 17:48:58
Fan_BARCA
Eriksen Chelsida o'ynaganmi adminlar kayfda yozdimi deyman
   
05 авг 16:10:12
ALFREDI DI STEFANO
Shahboz4 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу мавсум МЮни тохтатиш кк бўлади
Myu o'rtamiyona klub hozir manimcha Grandlardan boshqa Arsenal va Tottenham ham sovg‘a emas
   
05 авг 14:37:51
CH E L S E A
Tan olish kerak Liverpool bilan Man Sity kuchayib ketdi... Lekin Chelsea oxirigacha kurashadi...
   
05 авг 13:30:22
Sarsorbek...
APL ni qaysi telekanal translatsiya qilarkin
-1   
05 авг 13:55:35
Пахтакорим
саволга жавоб: -Йўқ тўхтата олмайди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика