АПЛ. Байчетич – “Ливерпул”да гол урган ёши энг кичик учинчи футболчи

Eldor Akmurzayev
27 дек 2022, 09:15
Англия чемпионати 17-турида “Ливерпуль” сафарда “Астон Вилла” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

79-дақиқда захирадан баҳсга қўшилган Стефан Байчетич 2 дақиқада ўтар-ўтмас рақиб дарвозасини ишғол этди. У мерсисайдликлар сафида АПЛ доирасидаги ўйинда гол урган ёши энг кичик учинчи футболчига айланди – 18 ёш-у, 65 кунлик.

Бу борада испаниялик ҳимоячидан олдинда Майкл Оуэн (17 ёш-у, 43 кунлик) ва Раҳим Стерлинг (17 ёш-у, 317 кунлик) бор. Байчетич 2021 йил бошида “Сельта”дан “қизиллар” сафига келиб қўшилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Live