UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  7 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  6 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  27 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2

АПЛ. 86-дақиқада майдонга туширилган Кэрролл “Вест Хэм”ни мағлубиятдан қутқариб қолди Янгиликлар

АПЛ. 86-дақиқада майдонга туширилган Кэрролл “Вест Хэм”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Ҳозиргина Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунланди.

Унда Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Олимпия” стадионида “Сток Сити”ни қабул қилиб, асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида киритилган гол эвазига бир очкони қўлга киритди. 

Ўйиннинг 86-дақиқасида захирадан майдонга туширилган Энди Кэрролл Батленд қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. “Вест Хэм” 35 очко билан 14, “Сток Сити” эса 28 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди. 

АПЛ. 34-тур

Вест Хэм – Сток Сити 1:1 (0:0, 1:1)

17 апрель, 00.00. “Олимпия” стадиони

Голлар: 0:1 – 79 Крауч, 1:1 – 90 Кэрролл.

Вест Хэм – Харт, Крессуэлл, Масуаку (Лансини, 81), Сабалета, Огбонна, Фернандеш (Эрнандес, 76), Нобл, Жоау Мариу (Кэрролл, 86), Куяте, Арнаутович, Райс.

Сток Сити – Батленд, Зума, Мартинс Инди, Питерс, Шоукросс, Шакири, Ндиайе, Собхи (Кэмерон, 62), Аллен, Бауэр (Крауч, 70), Диуф (Айрленд, 87).

Огоҳлантиришлар: Крауч (79), Мартинс Инди (82), Куяте (85), Ндиайе (90), Крессуэлл (90).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика