UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Суперлига. "Локомотив" - "Олимпик" 1:0. Матнли трансляция  0 20:17Париж-2024. Франция ва Испаниянинг финал ўйини учун бошланғич таркиблари аниқ  0 19:45ПСЖ 40 млн еврога ҳимоячи сотиб олди  0 19:18"Тоттенхэм" "Борнмут" юлдузини трансфер қилмоқда  0 18:58Про лига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:41Расман: Дани Ольмо – "Барселона" футболчиси!  6 18:22Ли Карсли Англия терма жамоасининг вақтинчалик устози этиб тайинланди  1 17:59Суперлига. "Локомотив" – "Олимпик". Таркиблар маълум  2 17:34Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:17"Барселона" собиқ футболчиси АПЛда ўйнайди  1 16:49Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради  2 16:21"Бавария" юлдузи полиция билан катта муаммога дуч келди  2 15:54Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сурхон" ва "Сўғдиёна" 2 нафардан йўқотишга эга  1 15:26"Челси" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтиши мумкин  1 14:59"Интер" украиналик форвардга даъвогар  4

АПЛ: 33-тур превьюси Янгиликлар

АПЛ: 33-тур превьюси

“Гудисон Парк” Англия Премьер-Лигаси навбатдаги турининг марказий баҳсида “Арсенал”ни қабул қилиши – ушбу турнинг энг асосий воқелигидир. Бироқ АПЛ 33-тури фақат мана шу ўйин билангина ёдда қолади деб ўйлаётган бўлсангиз, қаттиқ янглишаётганингизни маълум қилишга шошиламиз.
Сильва – Лаллана тўқнашауви

Давид Сильва ҳамда Адам Лаллана қарама-қаршилиги “Этиҳад”даги ўйин тақдирини буткул ҳал қилмаса-да, унинг натижасига катта таъсир ўтказиши тайин. “Сити”нинг испаниялик “сеҳргар”и сўнгги вақтларда ҳайратланарли даражада ажойиб ўйинлар намоший этиб келяпти ва айни дамда мавсумдаги ўзининг энг юқори спорт формасида.

Лаллана ҳам ундан қолишмаяпти. “Саутгепмтон” таркибида голлар ҳам уряпти, голли узатмалар билан жамоадошларини таъминлашда ҳам энг фаол. Сильва фонида Адам қандай ўйин намойиш қилишини кузатиш эса икки баробар қизиқарли бўлади. Айниқса жаҳон чемпионатига кўп ҳам қолмаган бир паллада.



 “Челси” мухлислар олдида ўзини оқлаб олармикан?


Жон Терри тўп билан муомала қилишда қўпол хатога йўл қўйиш учун, Петр Чех эса яқин бурчакдан бундай голлар ўтказиб юбориш учун жуда нотўғри вақт танлашди ва бунинг натижасида “Челси” кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлди. Бунақаси Моуриньо жамоасида камдан-кам юз беради.

“Кўк”лар барча фронтларда курашга зўр берган. Бироқ хато қилиши энг кутилмаган футболчилар, жамоанинг энг барқарор аъзолари муҳим паллада панд бериб қўмоқда.  “Стоук”га қарши ўйин – ҳеч бўлмаса Премьер-лигадаги ҳолатни яхшилаб олиш учун жуда яхши имконият. Аммо бунинг учун лондонликлар яхшигина тер тўкишига тўғри келади. Аҳир рақиб сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида ғалаба қозонган ва умуман ҳозир жуда яхши жисмоний ҳолатда.



 “Аптон Парк”да қандай ўйин кўрамиз?

Премьер-лигада энг томошабоб, энг жозибали ва шиддатли ўйин намойиш этаётган жамоа, ҳатто ўз мухлислари томонидан ҳам зерикарли ўйини туфайли хуштакбозликка учраётган клуб меҳмони бўлади. АПЛ мураббийлари орасидан  энг яхши тактиклардан бири, деган номга сазовор бўлган мураббий, “тактика” сўзини кўп ҳам ишлатавермайдиган, кўп ҳам хушлайвермайдиган мураббийга қаршилик қилади.

Шу жиҳатларни ҳисобга олганда, “Ливерпуль” қийинчиликсиз “Вест Хэм”ни енгиши керакдек.а Бренден Рожерс эса инглиз матбуоти томонидан навбатадги олқишлар ва мақтовларни қабул қилиб олиши лозимдек... Бироқ бунга Сэм Эллардайс ва унинг “Вест Хэм”и нима деркан? Қарши эмасмикан?  

“Гудисон”да Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун баҳс

Мавсум аввалидаёқ Роберто Мартинес “Эвертон”ни Чемпионлар Лигасига олиб чиқишга ваъда берганди. Бу мураббий эса гапни шунчаки гапириб қўяверадиган маҳмадоналардан эмас ва у буни исботлаб келяпти.

“Эвертон” қаторасига беш ўйинда ғалаба қозониб, ажойиб серияни давом эттириб келмоқда. Ушбу тур доирасидаги “Арсенал”га қарши ўйин олдидан рақибни ҳавотирга солиб қўя оладиган ҳолатда. Мартинес чемпионат якунини жуда юқори рухда ўтказишни ёқтиришини ҳисобга олиб (“Уинган”ни қандай қилиб элитада олиб қолганини эсланг), “канонирлар” бу ўйинда ғалаба қозониш учун бор имкониятларини ишга солиши керак бўлади.

Акс ҳолда 4-ўрин масаласи қийин бўлиб қолади. “Арсенал” учун ёқимли хабар ҳам йўқ эмас. Мерсисайдга йўл олиш олдидан Аарон Рэмси сафга қайтди. Тур марказий ўйинини кутамиз ва кузатамиз. Ўтказиб юбориш маслаҳат берилмайди.



Замонавий футболда мураббий омили

“Кардифф”- “Кристалл Пэлас” учрашуви — бош мураббий танлашнинг қай даражада муҳим эканини яна бир бор кўрсатиб беради. Оле Гуннар-Сульшерни таклиф қилган уэлсликлар тобора ушбу қароридан афсусланиб бормоқда ва тур сайин Чемпионшипга яқинлашяпти. Тони Пьюлиснинг “бургутлар”и эса сал қолса парвоз қилиб кетгудеклар.

Барқарор равишда очколар тўплаяпти, баъзан етакчи жамоаларни ҳам ҳафа қилиб турибди (“Челси”га қарши ўйинни эслаш кифоя). Агар бу турда ҳам “Пэлас” ғалаба қозонса, Премьер-лигада қолиш масласини деярли ҳал қилиб қўяди. “Кардифф” хўжайини Винсаен Тан эса футбол клубини бошқариш, бу қиморхоналарга эгалик қилиш эмаслигини тушуниб етса яхши бўлармиди...? 
 
“Сандерленд” дам оладиган аҳволда эмас

Бош мураббий Гус Пойет “Санделенд”нинг Премьер-лигада жон сақлаб қолиш вазифасини уддалашга шу қадар кириб кетганки, ҳатто дам олишдан ҳам вос кечиб юборган. “Мен унга бироз кўнглини ёзиши ва чалғиб, дам олиши учун бирга гольф ўйнашни таклиф қилдим, бироқ у футболчилар ва мураббийлар бир хилда ишлаши лозимлигини айтиб, таклифни рад этди”, дейди уругвайлик мураббийнинг ёрдамчиси Чарли Отвэй.

Ҳақиқатдан ҳам “мушуклар” дам оладиган аҳволда эмас. Қолган ўйинлари тақвимига қараб, Пойетнинг ўзи ҳам қўрқиб кетаётган бўлса ажаб эмас. “Уайт Харт Лэйн”даги зйиндан кейин хурсандчилик учун сабаблар яна биттага камайиши ҳам мумкин. Шунинг учун “ қора мушуклар” лондонликлар йўлини кесиб ўтишга шай бўлиб туришибди.

33-тур ўйинлари

5 апрель, шанба
16:45    Манчестер Сити – Саутгемптон
19:00    Астон Вилла – Фулхэм
19:00    Кардифф Сити – Кристал Пэлас
19:00    Халл Сити – Суонси Сити
19:00    Ньюкасл Юнайтед – Манчестер Юнайтед
19:00    Норвич Сити – Вест Бромвич Альбион
21:30    Челси – Сток Сити

6 апрель, якшанба
17:30    Эвертон – Арсенал
20:00    Вест Хэм Юнайтед – Ливерпуль

7 апрель, душанба
23:55    Тоттенхэм Хотспур – Сандерленд


Ушбу тур олдидан турнир жадвалидаги ҳолат


Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Т-Н Очко
1 Ливерпуль 32 22 5 5 88-39 71
2 Челси 32 21 6 5 62-24 69
3 Манчестер Сити 30 21 4 5 80-28 67
4 Арсенал 32 19 7 6 56-37 64
5 Эвертон 31 17 9 5 49-31 60
6 Тоттенҳэм 32 17 5 10 40-44 56
7 Ман. Юнайтед 32 16 6 10 52-38 54
8 Саутгемптон 32 13 9 10 49-40 48
9 Ньюкасл 32 14 4 14 38-47 46
10 Вест Хэм 32 10 7 15 36-42 37
11 Сток Сити 31 9 10 12 33-44 37
12 Астон Вилла 30 9 7 14 33-42 34
13 Суонси Сити 32 8 9 15 45-48 33
14 Халл Сити 32 9 6 17 33-40 33
15 Норвич Сити 32 8 8 16 26-51 32
16 Кристал Пэлас 31 9 4 18 20-39 31
17 Вест Бромвич 31 5 14 12 36-48 29
18 Кардифф сити 32 6 8 18 29-61 26
19 Сандерлэнд 30 6 7 17 28-48 25
20 Фулҳэм 32 7 3 22 31-73 24
Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика