АПЛ: 31-тур превьюси. Моуриньо-Венгер қарама-қаршилиги ва бошқа тўқнашувлар
22 мар 2014 13:57
Янгиликлар
АПЛ: 31-тур превьюси. Моуриньо-Венгер қарама-қаршилиги ва бошқа тўқнашувлар
Арсен Венгернинг юбилейи фонида “Челси” ҳамда “Арсенал” чемпионлик пойгасидаги энг муҳим ўйинлардан бирини “Стэфорд Бриж”да ўтказишади. Бироқ Англия чемпионати 31-турида юз бериши кутилаётган қизиқарли воқеалар шунинг ўзидан иборат эмас.
“Арсенал” Вегер юбилейига қандай совға тақдим этади?
Агар Арсен Венгер Моуриньо уни “муваффақиятсизликлар бўйича мутахассис”, деб атаганини унутмаган бўлса, “Челси” майдонидаги ўйин бу гапга муносиб жавоб беришнинг айни қулай вақтидир. Айниқса бу унинг “канонирлар” бош мураббийи сифатидаги 1000-учрашуви эканини ҳисобга олсак, бундан-да идеалроқ фурсат бўлмаса керак.
Агар француз бош мураббийи ўйинни ғолиб сифатида якунлашни уддаласа, унда жамоаси яна чемпионлик пойгасида асосий давогарлардан бирига айланади, “Челси”нинг эса етакчи билан орасидаги фарқ олти очкога етади.
Бошқа томондан, ўйин икки жамоанинг биринчи даврадаги қарама-қаршилигига ўхшаш сценарий остида кечиши ҳам мумкин. Жамоалар таркиб борасида етарлича муаммоларга эгадирлар. Мағлубият эса ҳар икки жамоанинг чемпионлик амбициасига катта зарба бериши мумкин. Бу факторларни ҳисобга олсак, ўйин дуранг натижа билан юкунланиши катта эҳтимол. Шундай бўлса, бундан фақат “Ливерпуль” ҳамда “Ман. Сити” ютади холос.
“Халл”нинг “Уэмбли”га саёҳати олдидан...
Футбол ҳамжамияти, айниқса инглиз матбуоти Стив Брюс ушбу мавсумни жуда ҳам омадли ўтказаётганини таъкидлаяпти. Ахир у бошчилигидаги “Халл” Англия Кубогининг ярим финалига йўл олди. Бундай натижага ушбу клуб бир неча ўн йиллардан буён эриша олмаётганди.
Ундан ташқари унинг жамоаси мавсум давомида фақатгина бир маротаба турнир жадвалининг хавфли зонасига тушиб қолди холос. Ўшаям биринчи турдан кейин эди. Шундай бўлса-да, “йўлбарслар” чемпионат доирасидаги сўнгги тўрт ўйиннинг учтасида мағлуб бўлди ва аста-секинлик билан жадвалда қуйилаб боришяпти. Бемалол “Уэмбли”га сафар ҳақида ўйлаш учун “Вест Бромвич”га қарши ўйинни кўнгилли натижа билан якунлаб олиши лозим бўлади.
Компанининг йўқлиги “Фулхэм” учун имконият (ми?)
“Ньюкасл”га қарши ўйин олдидан лондонликлар бош мураббийи Феликс Магат “Фулхэм” футболчиларининг кийим алмаштирадиган хонасини жамоа мухлислари фотолари билан безаб чиқди. Бу эса футболчиларни рухлантириб юборди ва жамоа узоқ кутилган уч очкони қўлга киритди.
Таклиф бор. Бу сафар немис мураббийи Венсан Компанининг портретини кўтариб олсин. “Манчестер Сити” ҳимояси усиз кучли эмас, ёриб ўтса бўлади, эплайсизлар”, деган маънода. Балким бу ҳам фойда бериб қолар.
Ҳазил ҳазил билан-ку, лекин аслини олганда ҳам белгилалик ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушмаган вақтдларда “Сити” ҳимоясида палапартишлик кўп кузатилган. Статистикага кўра ҳам у ўйнаган ўйинларда жамоа, ўйнамаган ўйинларга нисбатан икки баробар кам гол ўтказади ўртача ҳисобда.
Бироқ лондонликлар шуни унутиши керак эмаски, ўтган ҳафтада “шахарликлар” Компани четлатилган бўлса ҳам гол ўтказмаслик билан бир қаторда, ғалаба қозонишга ҳам эришди. Осон бўлмайди-да қисқаси.
Монк – муаммога ечим эмас
Микаэль Лаудрупнинг Гарри Монкага алмаштирилиши “Суонси”га кутилган натижаларни бермади ва мавум сўнгига қадар ҳам бу қарор билан уэлсликларнинг ҳаёти енгиллашиб қолмаса керак. Уэльс дербисидаги гўзал ғалабадан кейинги етти ўйиннинг бирортасида “оқ қушлар” зафар нелигин билмай келишяпти. Ўтган ҳафтада эса чемпионатнинг яққол аутсайдери бўлмиш “Вест Бромвич” ҳам уларни енгиб кетди. Қолган барча турнирлардаги юрушини тўхтатган Монк жамоаси бутун эътиборини Премьер-лигада жон сақлаб қолишга қаратган. Бироқ вазиятни ўнглаш учун “Эвертон”га қарши сафардаги ўйин энг мақбул вақт эмас-ов...
Британча йўл тут, “Кардифф”
МЮнинг “Фулхэм”га қарши ўйинидан кейин Дэвид Мойес устидан бутун инглиз матбуоти кулганди. Ўша ўйинда унинг жамоаси фақат қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдонига узатаверганди, узатаверганди, узатаверганди... Лекин ҳайрон қоларлиси, “Ливерпуль”га қарши ўйинда жамоа шу ишни умуман қилмади. Танқидлар таъсири бўлса керак. Рожерс жамоаси ҳимоя чизиғининг энг заиф томони мана шу кросслар эди.
“Кардифф” ливерпулликларга қарши ўйинда албатта қанотдан ҳаволатиб бериладиган узатмалардан фойдаланади. Бунга шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Бу уларнинг доимий ўйин услуби. Қанот ярим ҳимоячилари ҳам анча фаол. Бироқ муаммо шундаки, “Ливерпуль”га қарши ўйин учун уларда бошқа қуролнинг ўзи йўқ. “Ливерпуль” қандай формада экани ҳақида гапириб, вақт олишнинг ҳожати ҳам бўлмаса керак.
Ван Персининг жароҳати “МЮ” ўйинига қанчалик таъсир қилади?
Робин ван Перси “Манчсестер Юнайтед”нинг Чемпионлар Лигаси чорак финалга чиқиш масаласини ҳал этиб, Мойеснинг жамоада қолиш муддатини узайтириб берди. Бироқ футболчи “Олимпиакос”га қарши ўйинда жароҳат олди ва “Вест Хэм”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Катта эҳтимол билан “Бавария”га қарши икки ўйинда ҳам иштирок эта олмайди. Бу эса бош мураббийга яна бир қўшимча бош оғриқ яратгани тайин.
Ўтган мавсумда “Вест Хэм”га қарши ҳар икки ўйинда ҳам МЮни қутқариб қолгади. “Аптон Парк”да майдон эгалари икки ойдан буён мағлубиятга учрамаётганини ҳисобга олсак, Мойесга ҳар эҳтимолга қарши яна танқидларга тайёр туришини тилаймиз. Билиб бўладими..?
Почеттино бўлғуси жамоасига қарши?
Маурисио Почеттино “Тоттенхэм” бош мураббийлиги учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланяпти. Нима учунлиги ҳам тушунарли. Чекланган ва камтарона ресурслар билан ҳам “Саутгемптон”ни кучли, шижоатли, ўйини йўлга қўйилган жамоага айлантириб қўя олди.
“Уайт Харт Лейн”да бўлиб ўтадиган ушбу ўйин мураббий учун янги иш жойига жойлашиш олдидан раҳбарлар билан суҳбат (job intrview) вазифасини ўтаб бериши мумкин. Бироқ ҳозирча Почеттинонинг ўзи бу таклифга рози ёки йўқ эканлиги номаълум.
31-тур
22 март, шанба
17:45 Челси – Арсенал
20:00 Кардифф Сити – Ливерпуль
20:00 Эвертон – Суонси Сити
20:00 Халл Сити – Вест Бромвич Альбион
20:00 Манчестер Сити – Фулхэм
20:00 Ньюкасл Юнайтед – Кристал Пэлас
20:00 Норвич Сити – Сандерленд
22:30 Вест Хэм Юнайтед – Манчестер Юнайтед
23 март, якшанба
18:30 Тоттенхэм Хотспур – Саутгемптон
21:00 Астон Вилла – Сток Сити
Тур олдидан турнир жадвалидаги ҳолат
Аброр Қодиров тайёрлади

№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағ. | Т-Н | О |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Челси | 30 | 20 | 6 | 4 | 56-23 | 66 |
2 | Ливерпуль | 29 | 19 | 5 | 5 | 76-35 | 62 |
3 | Арсенал | 29 | 19 | 5 | 5 | 53-28 | 62 |
4 | Манчестер Сити | 27 | 19 | 3 | 5 | 71-27 | 60 |
5 | Тоттенҳэм | 30 | 16 | 5 | 9 | 37-38 | 53 |
6 | Эвертон | 28 | 14 | 9 | 5 | 40-28 | 51 |
7 | Ман. Юнайтед | 29 | 14 | 6 | 9 | 46-34 | 48 |
8 | Саутгемптон | 30 | 12 | 9 | 9 | 43-37 | 45 |
9 | Ньюкасл | 29 | 13 | 4 | 12 | 37-40 | 43 |
10 | Астон Вилла | 29 | 9 | 7 | 13 | 32-38 | 34 |
11 | Сток Сити | 30 | 8 | 10 | 12 | 32-44 | 34 |
12 | Вест Хэм | 29 | 8 | 7 | 14 | 32-38 | 31 |
13 | Халл Сити | 29 | 8 | 6 | 15 | 30-37 | 30 |
14 | Суонси Сити | 29 | 7 | 8 | 14 | 38-43 | 29 |
15 | Норвич Сити | 30 | 7 | 8 | 15 | 24-48 | 29 |
16 | Вест Бромвич | 29 | 5 | 13 | 11 | 33-43 | 28 |
17 | Кристал Пэлас | 29 | 8 | 4 | 17 | 19-38 | 28 |
18 | Сандерлэнд | 27 | 6 | 7 | 14 | 26-42 | 25 |
19 | Кардифф сити | 30 | 6 | 7 | 17 | 23-52 | 25 |
20 | Фулҳэм | 30 | 7 | 3 | 20 | 30-65 | 24 |
Аброр Қодиров тайёрлади
Фикрлар