АПЛ 3-тури битта карикатурада (ФОТО)

Tolibjon Qosimov
28 авг 2017, 13:50
Кеча Англия Премьер-лигасида 3-тур беллашувларига якун ясалди.

Бу турда Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" 90+7 дақиқада Стерлинг киритган гол эвазига "Борнмут"ни мағлуб этди. Моуриньо бошқарувидаги "Манчестер Юнайтед" эса "Лестер"га иккита гол урди ва турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Конте бошлиқ "Челси" мустаҳкам ҳимояга эга "Эвертон"га иккита гол урди, ана шу баҳсда испаниялик Альваро Мората гол урди ва голли пас берди. Почеттино қўл остидаги "Тоттенхэм" "Уэмбли"да "Бернли"ни қабул қилди ва 90+2 дақиқада ўтказиб юборилгшан гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди. Ва ниҳоят, турнинг марказий ўйинида Клопп бошқарувидаги "Ливерпуль" Венгернинг "Арсенал"и дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди. Хорижлик ҳамкасбларимиз юқоридаги 5 ўйинни битта карикатурада қуйидагича ифодалашди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball