UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  7 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

АПЛ 24-туридан кейин биз билган етти факт Янгиликлар

АПЛ 24-туридан кейин биз билган етти факт

Ўтган ҳафта ўртасидаги учрашувлар “Туманли Албион”да ноодатий тарзда ўтди. Биратўла топ-6ликнинг тўрт жамоаси очко йўқотди.

Турнинг асосий воқеаларини қуйида кўриб чиқамиз.

“Манчестер Сити” тўртинчи марта ютқазди.

Пеп Гвардиола шогирдлари ҳозирнинг ўзида ўтган мавсумга нисбатан икки марта кўпроқ мағлубиятга учрашга улгурди. Энди уларда юз очколик маррага эришиш учун математик жиҳатдан ҳам имконият қолмади. Лекин энг асосийси, улар билан “Ливерпуль” ўртасидаги фарқ ошди.

“Сити”нинг “Ньюкасл” уйидаги мағлубияти катта сюрпризга айланди. Умуман олганда, Рафа Бенитес жамоаси грандларни доимо қийин аҳволга тушуриб қўяди. Лекин ўша ўйинларнинг деярли барчаси клубнинг минимал ҳисобдаги мағлубияти билан якунига етар эди. Бу сафар учрашув "қарғалар" учун фалокат билан бошланди. Аммо улар якунда улар нафақат мағлубиятдан қутилиб қолишди, балки уч очкони ҳам қўлга киритишди. Бироқ бу натижани шунчаки тасодиф деб бўлмайди. Чунки улар амалдаги чемпионларни ўз дарвозалари олдида вазиятлар яратишларига деярли имкон беришмади. Шунингдек, жуда кўп оддий хатолардан фойдаланишди. “Ажойиб январ”ни “шаҳарликлар” ажойиб тарзда якунлай олишмади. Лекин уларнинг бахтига “Ливерпуль” ҳам бу муваффақиятсизликдан тўла фойдалана олмади.

"Лестер" яна грандларни ранжитмоқда.

Юрген Клопп жамоаси асосий рақобатчисига ўхшаб баҳсни бир гол устунлиги билан бошлаган бўлса-да, якунда ўз уйида ғалаба қозона олмади. Кўп гол урилмаган ва яхши вазият яратилмаган дуранглардан амалдаги етакчилар бу мавсум чиқиб кета олишмаяпти.  Бу сафар жамоа “тулкилар”га кучли босим уюштира олмади. Клопп ноқулай об-ҳаво шароити ва жамоасига берилмаган пенальтидан (аслида у қадар ҳам ҳаққоний эмас) шикоят қилиши мумкин, лекин рақиб жамоа мураббийи Клод Пюэль тўла ҳақ эди.

Унинг жамоаси "Ливерпуль"га ўйин тизгинини бериб қўйди ва иккинчи рольда ўйнади. Аммо хавфли вазиятларни кўпроқ яратди. Нима бўлганда ҳам, “тулкилар” гранд жамоаларга қарши қандай ўйнаш кераклигини ўрганишган ва айнан шу жиҳат “қизиллар”нинг омадсизлигидаги асосий омил бўлди. Ҳа, етакчилар иккинчи ўрин билан фарқни етти очкога етказиш имкониятини кўкка совуришганидан қанча асабийлашишмасин, улар айнан шундай баҳсларда қандай ўйнашни биладиган жамоага қарши майдонга чиққанликларини унутишмасликлари лозим.

Сулшернинг “Юнайтед”и  биринчи марта ғалаба қозона олмади.

“Бернли”га қарши "Манчестер Юнайтед" худди ўтган мавсумда “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган ўйин билан бир хил ўйинни кўрсатди. Фаворитлар рақибга яна икки тўп фарқини юзага келтиришга имконият беришди ва яна қўшимча дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди. “Қизил иблислар” ни бу натижа учун танқид қилиш ўринсиз, чунки жамоа фантастик серия кўрсатди ва унинг охири ҳам қачондир бўлиши керак эди.

Шунга қарамай Сулшер биринчи мара “МЮ” мураббийи сифатида ғалаба қозона олмади, лекин у ҳали ҳам мағлубиятга учрамади. Пол Погба эса ўзининг пеналтидан гол уриш бўйича статистикасини яхшилади. Сулшернинг мағлубиятсиз серияси узоқ давом этармикан? Чунки жамоа олидида оддий бўламаган календар турибди. “Фулхем”  ва “Лестер” га қарши ўйинлар турли сабабларга кўра жамоага муаммолар туғдириши мумкин, кейин эса “Челси”, “ПСЖ” ва “Ливерпул” кутиб турибди.

“Фулхэм”да умид етарли.

“Саутгемптон”, “Нюкасл” ва “Бeрнли”нинг ривожланиши шуни кўрсатгандек эдики, қуйи дивизионга тушиб кетишга фақат “Хаддерсфилд” маҳкум эмас. Лекин Клаудио Раньери жамоаси айни керакли вақтда панд беришмади: улар уйда “уй жамоаси” бўлган “Бернли”ни мағлубияга учрата олишди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, “Брайтон” ҳам айни дамда ўзини жуда қулай ҳис қилмаяпти.

Тўғри бу ерда ҳаммаси оптимистик тарзда бошланмади. Глен Мюррейнинг тезкор дубли “Фулхем”га жуда кам имконият қолдирди, лекин бу имкониятдан улар танаффусдан кейин фойдаланишди. Керакли пайда ҳужумга ўтиш жамоага керакли натижани келтирди. Жамоани олдинга ундаган ажойиб голни Каллум Чамберс урди. Кейинроқ “дала ҳовличилар” Александр Митровичнинг голлари билан 4:2 ҳисобида  ғалаба қозонишди. Лондонликлар шуни тушунишлари керакки, уларда жон сақлаб қолиш учун керакли бўлган ҳужумкор ўйинчилар характери ва класс етарли.

“Вест Хэм”га аниқ баҳо бериб бўлмайди.

Мануэл Пеллегрини ўзининг шогирдларини уйғотишнинг бошқа йўлларини топиши керак. “Уимблдон” дан учралган кубокдаги мағлубиятдан сўнг мураббий натижани уятли сифатида баҳолаган бўлса,  Примьер-лигада  “Вулверхемптон” дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан сўнг айтарли сўз айтмаган эди.

Бу парадоксга ўхшайди, чунки жамоа олдинги турларда “Арсенал” ни ўзгача услубда, ажойиб тарзда мағлубияга учратган эди.  “Вест Хем”нинг ўйини ҳақида олдиндан ҳеч нарса айтиб бўлмайди. Уларнинг парвози ва қулаши аниқ бир сабабга эга эмас. “Бўрилар”га қарши ҳаммаси ҳақиқатдан ҳам ёмон бўлди: шундай дейиш мумкинки, жамоа ўйинчиларининг оёғи шунчаки ишламай қолди ва жамоа 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг Пабло Сабалета Арнаутовичнинг жамоадан кетишни хоҳлагани жамоа ўйинига ёмон таъсир қилганини айтди, лекин фактлар бунинг аксини кўрсатмоқда: Арнаутовичнинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар урчиган пайтида жамоа натижалари нисбатан яхшироқ эди. Бундай қарама-қаршиликларнинг сабаби нимада, мураббий ҳам эҳтимол билмайди.

“Борнмут” яна “Челси”ни доғда қолдирди.

Эдди Хау жамоаси ўтган қишда ҳам “Стемфорд Бридж” да “Челси”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратганди. Лекин Борнмутда бу байрам бунчалик тез такрорланишини кутмаган эдилар. Бу сафаргиси эса олингисидан ҳам ажойиб тарзда ўтди. Жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида фаворитни тўртта гол билан жазолади. Қизиғи шундаки, “Саррибол” ўйнаёган жамоа барча голларни бир таймда, яъни иккинчи таймда ўтказиб юборди.

Ҳозирги “Челси” учун одатий бўлса ҳам, “Борнмут” нинг ўйин учун режаси ўзини ажойиб тарзда оқлади. Маурисио Сарри жамоаси чемпионатнинг охирги тўрт турида фақат бир ўйиндагина гол ура олди, холос. “Борнмут” билан “кўклар”нинг сўнгги рақиблари орасида фарқ шунда эдики, Эдди Хау шогирдлари ажойиб қарши ҳужумлар ташкил этишди ва уларни маромига етказиб ижро этишди. “Челси” га Гонсало Игуаиннинг чемпионатдаги дебюти ҳам ёрдам бера олмади. У ва унинг шериклари йирик ҳисобга жавобан биронта гол ура олишмади. Иккита кубокдаги муваффақиятдан сўнг, Сарри шогирдлари ерга тушгандек бўлишди ва мураббий бу ўйинчиларни руҳлантириш нақадар қийинлигини айтиб ўтди.

Сон қайтди, “Тоттенхем” ғалаба қозонди.

Агар  Харри Кейн бўлмаса, “Тоттенхем”га ҳар эҳтимолга қарши Сон Хён Мин керак. Ўтган ҳафтада “Шпор”лар икки кубокдан чиқиб кетишган бўлса, бу ғалаба уларга чемпионадаги ғалабали йўлга қайтиш бўлди.  Буни тасодиф дэб аташ қийин бўлсада, лекин  айнан корейснинг кучли зарбаси ўйин охирида ҳисобни тенглаштирди. “Уотфорд” устидан қозонилган ғалаба қийинчилик билан қўлга киритилган бўлсада, буни ҳақли ва меҳнат қилиб эришилган дейиш мумкин.

Соннинг қайтиши катта хурсанчилик бўлса, “Тоттенхем” мухлислари Фернандо Льорентенинг голидан икки ҳисса қувонишди. Харри Кейннинг ўринбосари икки ажойиб голли вазиятни кўкка совурди, лекин айнан унинг урган голи жамоага ғалаба келтирди. Почеттино фойдаланилмаган имкониятлардан кейин  ҳам уни ўйиндан олмади. Чунки Фернандога ўзига ишонч керак эди ва у бунга мазкур голидан кейин эришиши керак.


Маъмуржон Ибрагимов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика