UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"  2 15:28Дани Ольмо "Барселона" таклифини қабул қилди  2 15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 14:41Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўйнайди  1 14:24Кейлор Наваснинг "Монца"га трансфери барбод бўлди  1 13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  7 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1 11:25Саудия Арабистони 48 терма жамоа иштирок этадиган ЖЧ-2034ни 5 та шаҳарда ўтказмоқчи  6 11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  4 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  2 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  7 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  3

АПЛ. 11-тур превьюси Янгиликлар

Қуйида тур учрашувларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

"Челси" – "Ливерпуль"
31.10.2015, "Стэмфорд Бридж"
Ҳакам: Марк Клаттенбург


Қизиқарли фактлар:
- "Челси" "Ливерпуль"га қарши сўнгги олти учрашувда мағлуб бўлмаган, уч ғалаба ва уч дуранг;
- Моуриньо АПЛ да 12 ўйиндан олтитасида енгилди. Бунгача у 64 баҳсда 6 бор ютқазган эди;
- Португалиялик Клопп билан тўртта тўқнашувнинг фақат биттасини ютган, икки марта ютқазган.

Ўйнамайди: Куртуа - Ингз, Гомез, Хендерсон
Сўроқ остида: Иванович, Диего Коста, Педро - Старриж, Бентеке


"Кристал Пэлас" – "Манчестер Юнайтед"
31.10.2015, "Селхэрт Парк"
Ҳакам: Майк Жонс



Қизиқарли фактлар:
- "Кристал Пэлас" АПЛ доирасида МЮ ни бирор марта ҳам мағлубиятга учрата олмаган, 12 учрашувдан 10 тасида енгилган.;
- "Бўрилар"нинг Юнайтед устидан қозонган сўнгги ғалабаси (3:0) 1990/91 мавсумда содир бўлган;
- "Кристал Пэлас" АПЛ уй учрашувларининг сўнгги олтитасидан тўрттасида мағлубиятга учраган;
- Мата ўтган мавсум ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар икки учрашувда ҳам гол урган.

Ўйнамайди: Макнейр, Шоу (МЮ)
Сўроқ остида: Кабай, Панчон, Уикхем, Шамах, Суарсе (барчаси "Кристал Пэлас")


"Манчестер Сити" – "Норвич"
31.10.2015, "Этихад стэдиум"
Ҳакам: Роберт Мэдли



Қизиқарли фактлар:
- Сити "Норвич" билан ўтган 14 учрашувнинг фақат иккитасида ютқазган, етти марта майдонни ғолиб сифатида тарк этган;
- Яя Туре "Норвич"га қарши ўтган охирги 6та ўйинда урилган 6та голнинг 5тасида иштирок этган (2та гол 3та голли пас);
- Германия ва Англияда Де Брюйне иштирок этган охирги 27 учрашувда белгиялик 25 та фойдали ҳаракатни амалга оширган (11 гол ва 14 голли пас).

Ўйнамайди: Агуэро, Делф, Клиши, Насри (барчаси Ман Сити)
Сўроқ остида: Сабалета, Давид Силва (иккиси Ман Сити)


"Ньюкасл" – "Сток Сити"
31.10.2015, "Сент-Жеймс Парк"
Ҳакам: Роджер Ист

Қизиқарли фактлар:
- "Ньюкасл" Стокни охирги учта учрашувда мағлуб эта олмаган, икки марта енгилган. Бунгача бешта ўйинда тўртта ғалабани қўлга киритган;
- Сток ҳужумчиси Жонатан Уолтерс АПЛ да "Ньюкасл" дарвозасига 4 гол урган, ирландиялик фақатгина "Ливерпель" ва КПР га кўпроқ (5) гол урган;
-  Бу мавсумдаги 10 турда "Ньюкасл" ўтган йилгидан етти очко кам жамғарган. Фақат "Астон Вилла"да бундан ҳам ёмон кўрсатгич - 8 очко фарқ.

Ўйнамайди: Бардсли, Муньеса, Камерон (барчаси "Сток Сити")
Сўроқ остида: Тэйлор, Колбак, Ривьер (барчаси "Ньюкасл")


"Суонси" – "Арсенал"
31.10.2015, "Либерти Стэдиум"
Ҳакам: Кевин Френд



Қизиқарли фактлар:
- Гомис "Арсенал"га қарши ўтган мавсумдаги ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба тўпини киритган;
- "Арсенал" АПЛ сафар учрашувларининг сўнгги 11 тасидан фақат биттасида мағлубиятга учраган;
- "Канонирлар" Венгер қўл остида барча турнирларда 1999 та тўп киритишган;
- Сигурдсон жамоасининг охирги 60 учрашувида 30 та фойдали ҳаракатни амалга оширган (16 гол ва 14 голли пас);
- Жиру бу мавсум АПЛ да ҳар 88,8 дақиқада гол урмоқда, бу борада у етакчи;
- Месут Ўзил ҳар 2,71 ўйинда голли пас бермоқда, бу борада у АПЛ тарихидаги энг яхши ассистентдир.

Ўйнамайди: Уолкотт, Уэлбек, Уилшир, Росицки, Оспина, Артета, Окслейд-Чемберлен (барчаси "Арсенал")


"Уотфорд" – "Вест Хэм"
31.10.2015, "Викерейж Роуд"
Ҳакам: Кит Страуд

Ўйнамайди: Экстранд – Сонг, Рид
Сўроқ остида: Хурадо


"Вест Бромвич" – "Лестер"
31.10.2015, "Хоторнс"
Ҳакам: Энтони Тейлор

Қизиқарли фактлар:
- "Вест Бромвич" "Лестер" билан сўнгги 9 учрашувнинг олтитасини ўз фойдасига ҳал қилган, икки бор майдонни боши эгик ҳолда тарк этган;
- Бромвичга қарши охирги 14та ўйиннинг ҳеч бирида "Лестер" ўз дарвозасини қуруқ сақлай олмаган;
- Тони Пулис Бромвичга мураббий бўлгандан буён жамоа билан 16 та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Сўроқ остида: Моррисон - Уллоа, Шлупп


"Эвертон" – "Сандерленд"
1.11.2015, "Гудисон Парк"
Ҳакам: Андре Марринер

Қизиқарли фактлар:
- "Эвертон" охирги беш ўйинда фақат бир марта ютган ва 3 марта ютқазган;
- М'вила охирги уч ўйинда учта голли пас оширган;
- Мартинес Сэм Эллардайсга қарши аввалги олти баҳснинг бештасини  ўз фойдасига ҳал қилган.

Ўйнамайди: Жагиелка ("Эвертон")
Сўроқ остида: О'Ши, Тойвонен, Борини, Қобул - Коулмэн, Бейнс, Бешич


"Саутгемптон" – "Борнмут"
1.11.2015, "Сент-Мери Стэдиум"
Ҳакам: Крейг Поусон

Қизиқарли фактлар:
- "Саутгемптон" "Борнмут"га қарши охирги бешта учрашувда мағлуб бўлмаган, тўрт бор уч очкони ўзиники қилган;
- Пелле бу мавсум рақиблар дарвозасига 36 бор зарба берган ва 5 та гол урган.

Ўйнамайди: Жей Родригес, Лонг, Гардош - Мингс, Уилсон, Градель, Элфик


"Тоттенхэм" – "Астон Вилла"
2.11.2015, "Уайт Харт Лейн"
Ҳакам: Майк Дин



Қизиқарли фактлар:
- "Тоттенхэм" "Астон Вилла"га қарши сўнгги 13 учрашувда фақат бир марта мағлуб бўлган, 9 ғалаба;
- "Шпорлар" АПЛ да тўққизта ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда;
- Гарри Кейн премьер лигада охирги тўрт ўйинда тўртта тўп киритди.

Ўйнамайди: Сон, Шадли – Окоре, Гарднер


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика