UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  0 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  1 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  3 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  4 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  80 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Апелляция қўмитаси "Андижон" аъзоси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган жазони енгиллаштирди Янгиликлар

Апелляция қўмитаси "Андижон" аъзоси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган жазони енгиллаштирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Апелляция қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда кун тартибидан ўрин олган масалалар, хусусан, Тартиб-интизом қўмитасининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ҳамда Ҳакамлар қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан "Андижон" футбол клубининг ёзган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

2023 йил 11 март куни Суперлиганинг 2-тур доирасида "Сурхон" ва "Андижон" футбол клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда "Андижон" футболчиси Рубин Хебайнинг учрашув бош ҳакамини чет тилида ҳақорат қилганлиги оқибатида бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилган вазият ва видеоёзувлар мутахассислар томонидан қайта ўрганиб чиқилиб, футболчига нисбатан тайинланган интизом жазо чорасини енгиллаштириш учун асослар мавжудлиги тўғрисида фикр берилди.

Апелляция қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ишга оид тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, "Андижон" футбол клуби футболчиси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини қисман ўзгартириш лозим деган хулосага келди.

Апелляция қўмитаси "Андижон" футбол клубининг футболчиси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган 3 та ўйинга четлаштириш интизом жазосини 2 та ўйинга ўзгартириш ҳамда жарима интизом жазосини ўзгаришсиз қолдириш юзасидан қарор қабул қилди.

Шунингдек, Апелляция қўмитаси "Андижон" футбол клуби томонидан Ҳакамлар қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан берилган шикоят аризасида Ҳакамлар қўмитасининг қарорини ўзгартириш учун етарли асослар мавжуд бўлмаганлиги учун қаноатлантиришни рад этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика