UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  5 20:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  17 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Анзур Исмоилов: "Хитойдан қўрқадиган жойимиз йўқ" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Хитойдан қўрқадиган жойимиз йўқ"

Терма жамоамиз марказий ҳимоячиси Анзур Исмоилов учун Хитой бегона рақиб эмас.
У Хитой чемпионатида фаолият олиб бормоқда, табиийки бу мамлакат миллий терма жамоаси ҳақида кўпроқ маълумот билади. Кечаги машғулотдан сўнг Анзурдан қисқача интервью олдик.

- Анзур, Хитой билан ўйинга тайёргарлик қандай бўляпти?
- Ҳаммаси жойида. Машғулотлар одатдагидек давом этяпти. Менимча, чиройли ўйин бўлади. Ким яхши тайёр бўлса, ўша жамоа ютади.

- Терма жамоамизнинг ҳозирги ҳолати қандай?
- Биз кўтарилиш босқичидамиз дея оламан. Хитойдан қўрқаётган жойимиз йўқ, насиб қилса, уларни мағлуб этамиз.



- Хитой 1-турда Саудия Арабистонини мағлуб этди. Бу кутилмаган натижа ҳисобланадими?
- Кутилмаган натижа деса бўлади, чунки кўпчилик Саудиянинг ғалабасига ишонганди. Хитой эса омад туфайли ғалаба қозонди деб ўйлайман.

- Сиз Хитой чемпионатида ўйнайсиз, шундай экан уларнинг терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
- Уларда миллий жамоага доим чақириладиган 50 нафар ўйинчи бор. Хуллас, номзодлар кўп. Бу жамоанинг ярим ҳимояси ва ҳужуми кучли. Шимолий Корея билан солиштирганда хитойликлар анча кучли ва улар футбол ўйнашни яхши кўришади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика