

Яқин кунларда 22 ёшли Россия терма жамоаси ўйинчиси махачқалъаликлар таркибига бориб қўшилади, дея хабар берди “Анжи” клубининг расмий сайти.
Кокориннинг шартномаси муддати ва шартлари ойдинлаштирилмаган.
Аввалроқ ҳужумчи “Анжи” билан йиллик 4 млн евро маошли узоқ муддатли шартнома тузганлиги, ва трансфер Доғистонликларга 19 млн еврога тушганлиги хабар қилинганди.
“Александр бизнинг клуб аъзосига айланганидан хурсандмиз. Шубҳасиз, унинг кучига умид қиламиз ва у бизнинг клубимизда ўз истеъдодини намойиш қилади деб умид қиламиз!”, - деб баёнот берди “Анжи” клуби бош директори Айваз Казиаҳмедов.



