“Анжи” Арманистон терма жамоаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
30 авг 2013 12:31
Янгиликлар


“Анжи” Арманистон терма жамоаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
Кеча кечқурун “Анжи” клуби Украинанинг “Металлург” клуби билан, жамоанинг 24-ёшли ярим ҳимоячиси Карлен Мкртчяннинг махачқалаликлар сафига ўтиши борасида келишиб олди.
2010 йилда Карлен футбол мутахассислари томонидан Арманистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган. 2012/13 мавсуми давомида у “Метеллург”нинг энг яхши хорижий футболчиси номига сазовор бўлган.
Мкртчян Арманистон терма жамоасида 2008 йилдан буён ўйнаб келмоқда ва ўша пайтдан бери 26-ўйинда иштирок этиб, 1 та гол уришга эришган.

Фикрлар