UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли"  23 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  46 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21

Анхель Лопес: "Ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" – АГМК (1:2) учрашувидан сўнг термизликлар устози Анхель Лопес фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида 

- Суперлиганинг энг кучли клубларидан бирига қарши ўйнадик. АГМК стандарт ҳолатлар бўйича жуда кучли жамоа. 

Қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Кўплаб ҳужумлар уюштиришга ва прессинг қўллашга уриндик. Аммо ҳамма режамиз ҳам иш бермади.

- Ўйин вақтида ҳакамга нисбатан жуда кўп эътироз билдирдингиз. Ўйин давомида 50% футболчиларга кўрсатма берган бўлсангиз, 50% эътироз билдирдингиз, десак ҳам бўлади...

- Футбол шуниси билан қизиқ ва уни шунинг учун ҳам ёқтирамиз. Бу менинг услубим. Мен ҳар доим шундай ишлайман. 

- Зоир Жўрабоев нега алмаштирилди?

- У дастлабки 25 дақиқада жуда ёмон ҳаракатланди. Унинг ўйинидан қониқмадим. Бу Зоирнинг 10-15 кун давомида Тожикистон терма жамоаси ихтиёрида бўлгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабаблар туфайли уни алмаштиришга қарор қилдим. 

- Жамоангиз ҳали ғалаба нималигини билганича йўқ. Бу сизга босим юклаб, руҳий ҳолатингизга таъсир қилмайдими?

- АГМК ҳам ҳозиргача ғалаба қозонмаётганди. Жамоалар бугун яхши ўйин кўрсатишди ва кўплаб вазиятларни яратишди. АГМК улардан унумли фойдаланиб, ҳақли ғалабага эришди. Биз олдинга интилишда давом этамиз.

- Ортда қолган 4 турдан келиб чиқсак, "Сурхон"нинг энг қийин рақиби АГМК бўлди, деб ҳисоблайсизми? 

-  Йўқ, энг мушкул рақиб "Навбаҳор" бўлди. Аммо бугун ҳам қийин бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим. 

Шунингдек, ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман. Афсуски, кўплаб жарима тўплари ва "аут"ларда АГМК фойдасига қарор чиқаришди. 

Буларнинг барчасидан тушкунликка тушмаймиз ва қўл силтамаймиз. Олдимизда ҳали кўп ўйинлар бор. Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга алоҳида ташаккур дейман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика