UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  1 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  1 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдимми? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  7 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  16 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  60 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  2 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  53 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   9 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  86

Анхель Лопес ҳакамлардан нима сабаб жаҳли чиққанини айтди Янгиликлар

Анхель Лопес ҳакамлардан нима сабаб жаҳли чиққанини айтди

Суперлига 12-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Анхель Лопес ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Йигитларимга катта раҳмат айтаман. Улар бугун кенг кўламдаги вазифани бажаришди. Сўнгги 15 кун давомида қаттиқ меҳнат қилдик. Умумий қилиб айтганда, иккинчи бўлимни ажойиб ўтказдик. Бурчакдан кейин урилган голни ҳисоблашмаганидан кейин рухни туширмадик ва янада қаттиқроқ олдинга ташландик. Рақиб ярим майдонида узоқ вақт давомида тўпга эгалик қилдик, жарима майдончаси ичига паслар билан ёриб кирдик. Қанот ҳимоячиларимизни кўпроқ ҳужумда ўйнаши кераклигини айтдик. Иккинчи бўлимда эса тўп билан кўпроқ бўлдик. Сўнгги 20 дақиқадаги ўйинимиз орқали ғалабага лойиқлигимизни кўрсата олдик. Гарчи "Динамо" ҳимояда кучли ўйин намойиш қилса-да, ўз кутган ўйинимизни кўрсатганимиздан мамнун бўлдим.

- Шундай парадокс бўлди. Сиз ҳакамликдан 70 дақиқа нолидингиз ва 20 дақиқада иккита пенальти тепиб, ғалабага эришдингиз. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Иккала пенальти ҳам бор эди. Нима сабабдан жаҳлим чиққани эса шундай. Бурчакдан узатилган тўпнинг ўтиб кетганини бирор инсон аниқ кўргани йўқ. Ундан ташқари, "Динамо" футболчиси бизнинг жамоа аъзосининг юзига ургани учун карточка берилмади. Бу қизил карточка эди. Биринчи пенальтида рақиб тўпни қўли билан ўйнади, иккинчиси эса яққол фол эди. Ҳакам эса бунга пенальти бермаса бўлмасди. Барчаси адолатли бўлди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика