Анхель Корреа: "Месси учун "Атлетико" эшиклари очиқ"

Alisher
4 фев 2021, 10:15
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Анхель Корреа "Барселона" форварди Лионель Мессининг Луис Суарес каби Мадрид клубига ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Мессига аллақачон айтилган ва у биладики, "Атлетико" эшиклари у учун очиқ. Ким ҳам Мессининг уни жамоасида ўйнашини хоҳламайди дейсиз.

Леонинг аҳамиятини инобатга олсак, Мессининг кетиши Ла Лига учун катта йўқотиш бўлади. У ҳали ҳам энг зўри ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. 

Биз унинг фаолияти давомида қилган ишларини бошқа қачондир кўришимизга ишончим комил эмас", - дейди Корреа.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tycsports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›