Анхель Ди Мария "Бенфика"га ўтмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
5 июл 2023
Аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария "Бенфика"га қайтмоқда.

Клуб ва футболчи ўтган ҳафта оғзаки келишувга эришганди. Бугун томонлар ҳужжатларни имзолашади.

"Бенфика" ва 35 ёшли футболчи ўртасидаги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган бўлади.

Ўтган мавсумни Ди Мария "Ювентус"да ўтказди ва 40 та ўйинда 15 та самарали ҳаракатни амалга оширди (8 та гол ва 7 ассист).


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: L’Equipe