

Солиев ушбу мавсумнинг дастлабки ярмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.
2001-2007 йилларда "Пахтакор" сафида ўйнаган ҳужумчи яна "шерлар" таркибига қайтишга яқин турибди. Солиев 2008 йилдан буён "Бунёдкор"да ўйнамоқда. Фақат 2010 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини "Насаф"да ўтказганди.



