UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  130 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз ротация қилишда давом этдик. Чемпионат ўйинларидан олдин ким билан ишлашда давом этишни билиб олишимиз зарур эди. Барчага имкон беришга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз даражаси тушиб кетди.

- Фикрларингиздан келиб чиқсак, жамоа Суперлигада хавфли худудни тарк этиш учун кубокни қурбон қилаяпти десак бўладими?

- Йўқ, гуруҳдан иккита жамоа чиқади. Охирги ўйинимизда асосий таркибга яқин жамоани майдонга ташлаймиз.

- Охирги иккита ўйинда тўпни дуч келган томонга тепиб юборилаяпти. Бунинг сабаби нима?

- Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари кўриниб қолаяпти. Гуруҳ учрашувларида шунақа қийин бўлишини билгандик. Барча жараённи меъёрида ушлашга ҳаракат қилаяпмиз. Урғуни чемпионатга қаратаяпмиз барибир.

- Йигитларда иштиёқ кўринмаяпти...

- Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Бизда энди ким билан давом этиш учун хулосаларимиз бор. Охирги турда натижа учун ўйнаймиз.

- Бугунги натижа жамоа кайфиятига таъсир кўрсатадими?

- Албатта, таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Тегишли хулосаларни чиқарамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика