

- Учрашув қизиқарли ва томошабоп ўтишини истардим. Чунки стадионга келадиган мухлислар ҳужумкор ва чиройли ўйин кўришни хоҳлашади. Биз албатта мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш билан бир қаторда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. “Қизилқум” сўнгги йилларда яхши томонга ўзгарган. Таркибга иқтидорли ёшлар ва маҳоратли футболчилар йиғилган. Мақсадимиз – чемпионликка эришиш учун ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак, - дейди Анвар Ғофуров.
"Бунёдкор" матбуот хизмати


