UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  8 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  12 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  16 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  5

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман” Янгиликлар

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман”

Ўтган йилги чемпионат баҳсларида Тошкентнинг “Обод” жамоаси олий лигада жон сақлаб қолди.
“Обод” иккинчи даврада клубда ўзгаришлар қилди ва ўзи учун керакли бўлган тажрибали футболчиларни жамоага қўшиб олди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик тўғрисидаги саволларимизга клуб футболчиси Анвар Ғофуров жавоб берди.

-  Бу йил мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрдинглар?
-  Мавсумга тайёргарликни ўтган йили декабрь ойида бошлагандик. Ҳозир эса олдиндан бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда бутун бошли мавсум турибди. Қандай тайёргарлик кўрганимизни чемпионат баҳслари бошлангандан кейин билиб оламиз.



-  Кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилдими?
-  Жамоадан кетган футболчилар кўп, бу факт. Клубни тарк этган футболчиларни ўрнини биринчи лига жамоасида ҳаракат қилган футболчилар ва ижара асосида бошқа жамоада тўп тепган Шерзод Жалилов ва Санжар Тўрақулов билан тўлдирдик. Ҳозирча таркиб борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

-  Жамоага Рауф Инилеев келгач бироз бетоб бўлиб қолганди. Яқинда Россия давлатига бориб даволаниб қайтдилар. Шу вақтда сиз машғулотларни ўз зиммангизга олдингиз. Мураббийлик соҳасини биринчи "Обод" клубида бошлайсизми?
-  Барчаси Рауф Талгатовичнинг кўрсатмалари асосида машғулотлар олиб борилмоқда.  Раул Талгатович ҳозир реабилитациялари ва ҳаво совуқ бўлгани учун машғулотларда иштирок этмаяпти.

-  Бу йил клуб олдига қандай вазифа қўйилган?
-  Иложи борича юқори ўринларни эгаллаш ва ёш футболчиларни кашф қилиш олдимизга мақсад қилиб қўйилган.



-  Жамоага яна кимлар келиши мумкин, кўз остингизга олиб қўйган футболчиларингиз борми?
-  Кўз остимга олиб қўйган барча футболчиларнинг клублари билан шартномалари бор. Шу туфайли жамоага кимдир келиб қўшилиш эҳтимоли жуда кам.

-  Фаолиятингизни айнан "Обод" жамоасида якунламоқчимисиз ёки бошқа клубдан таклифлар борми?
-  Ҳозир мен “Обод” жамоасида фаолиятимни давом эттиряпман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агарда соғлиғимда муаммолар бўлмаса, жароҳатлардан йироқроқ бўлсам албатта футболчилик фаолиятимни давом эттираман.

-  "Обод" жамоасининг келажаги ҳақида нима дея оласиз?
-  Фол очишни ёқтирмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. “Обод” жамоаси ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишини ва янги ишқибозларни топишини чин дилдан хоҳлардим. Ахир барча клублар мухлислар учун ўйнайди-ку!

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика