UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  0 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  13 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  8 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7

Анвар Ғофуров: "Бир қатор сабаблар туфайли "Обод"ни танладим" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Бир қатор сабаблар туфайли "Обод"ни танладим"

Олий лигада дебют мавсумини ўтказган "Обод" қисқа вақт ичида ўз мухлисларини топиб улгурди, десак муболаға бўлмайди.

Гарчи ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган бўлса-да, натижа борасида бироз оқсади. Оқибатда сўнгги турларга келибгина олий лигада қолиш вазифасини уддаланди. Жамоанинг элитада жон сақлаб қолишида таркибга иккинчи даврада келиб қўшилган тажрибали ҳимоячи Анвар Ғофуровнинг ҳиссаси беқиёс. Биз жамоа етакчиси билан суҳбатда бўлдик.

- Анвар ака, аввало мавсум якунлари ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.


- Фикримча, мавсумни ёмон ўтказганимиз йўқ. "Обод" мақсадига етди. Олий лигада қолиш вазифасини уддалади. Қолаверса, ўз ўйини билан олий лигада қолишга ҳақли эканлигини ҳам исботлади, деб ўйлайман. Асосийси, шу.


- Жамоага келганингизда "Обод"ни олий лигада қолишига қанчалик ишонгандингиз?

- "Обод"ни олий лигада қолишига 80-90 фоизга ишонгандим. Сабаби, олий лигада қолиш учун кураш олиб бораётган жамоаларни ўз уйида қабул қиларди. Ўша учрашувларда максимал очкони қўлга киритсак, сафардаги баҳсларда олинадиган 3-4 очко ҳам олий лигада қолишимизга етарли бўлар эди. Худога шукр, вазифани уддаладик ва олий лигада қолдик.

- Айнан қайси учрашувдан кейин олий лига қолишларингга ишондингиз?


- Ҳар учрашувдан кейин ишончим ортаверди. Гарчи очко йўқотган ўйинларимиз бўлса-да! Расман эса, табиийки, "Пахтакор" билан бўлган беллашувдан сўнг олий лигада қолишимиз аниқ бўлди.

- Аслида "Обод"га келиб қолишингиз қандай юз берди?


- "Обод"га жамоанинг ўша вақтдаги бош мураббийи Александр Владимирович Мочинов таклиф қилган эди. Биласиз, собиқ клубим "Бунёдкор"да ёшларга кўпроқ эътибор берилаётгани туфайли мен каби фахрийларга бошқа жамоаларга ўтишлари учун рухсат берилди.


- "Обод"дан бўлган таклифнинг қабул қилишингизга нима туртки бўлган эди?  

- Бунинг сабаблари кўп. Хусусан, "Обод" Тошкент жамоаси. Агар бу клуб шарафини ҳимоя қиладиган бўлсам, оилам билан бирга, доим уларнинг ёнида бўламан. Яна бир сабаб, Александр Мочинов билан ишлашни хоҳлагандим ва энг асосийси, бу клубда тўп суриш ўзим учун имтиҳонга айланарди. Яъни, жамоага ёрдам бера оламанми-йўқми? Қисқаси, шу сабаблар туфайли "Обод"ни танладим, десам муболаға бўлмайди.

- Клубда сизга манзур бўлди?


- "Обод"нинг ички муҳити, футболчиларнинг бир-бири билан аҳиллиги каминага манзур бўлди. Қолаверса, майдондаги ўзаро дўстлик ҳам эътиборимни тортди. Айнан шу дўстлик сабаб, биз охирги ўйинларга қадар олий лигадан умид узмай, майдонда бир куч бўлиб ҳаракат қилдик. Машғулотларда жиддий тарзда ишладик. Натижасини кўриб турибсиз.

- Доимо етакчи клублар сафида ўйнаган тажрибали Анвар Ғофуровни олий лига дебютанти бўлган "Обод"га мослашиши қийинчилик туғдирмадими? Сўрамоқчи бўлганим, сиз доим тажрибали футболчилар билан бирга ўйнагансиз, ҳозирги жамоангизда асосан ёшлар тўп суради. Улар билан майдонда тил топишиш мушкул бўлмадими?


- Албатта ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Буни инкор қила олмайман. Чунки ҳар қандай клубда муаммо бўлади. Қачонки жамоа ўз олдига қўйган вазифани бажарса, ҳар қандай муаммо унутилади. Буниси ҳам айни ҳақиқат. Олдимизга олий лигада қолиш вазифаси қўйилганди, бунни уддаладик ва табиийки ҳамма қийинчиликлар ҳам унутилди.

Гапингиз тўғри, таркибимиз жуда ёш эди. Айрим футболчилар илк бор олий лигада тўп сурди. Уларга қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Гарчи майдонда уларга танбеҳ берган бўлсамда, учрашув якунлаганидан кейин ака-ука бўлиб кетдик.


- "Обод" иккинчи даврада сафарда етакчи клублар - "Локомотив", "Пахтакор"дан очко олди. Ўша учрашувларда ҳатто ғалаба қозонишга ҳам яқин эди. Аммо нисбатан ўртаҳол клубларга ҳатто ўз уйида ҳам ютқазди. Бу нима билан боғлиқ?

- Рақибимиз қайси жамоа бўлишидан қатъий назар,биз барча учрашувларда рақиб дарвозаси олдида етарлича хавфли вазиятларни ярата олдик. Шунчаки улардан фойдалана олмадик. Имкониятларни голга айлантирган беллашувларимизда эса, натижаларимиз ижобий кўриниш олди. Жамоадошларимнинг аксари бу йил биринчи марта олий лигада ўйнаётгани боис уларга тажриба етишмади. Агар йигитларда нисбатан тажриба катта бўлганида натижаларимиз янада яхши бўлармиди? (кулиб) Айтганча, "Локомотив" ва "Пахтакор"га қарши ўйинларимиз пойтахт дербиси мақомида ўтди. Табиийки, дербилар ҳар доим муросасиз ўтади.

- "Обод" ўзбек футболига нима берди, деб ҳисоблайсиз?


- Назаримда бу саволни экспертларга берганингиз маъқул.

- Кейинги тақдирингизни ҳам "Обод" билан боғлайсизми ёки келаси мавсумни нисбатан кучлироқ клублар сафида ўтказишни режалаштирганмисиз?


- Ҳозирча бир нарса, дея олмайман. Аниғи шуки, янги мавсумга тайёргарликни "Обод" сафида бошлайман.

- Сўнгги саволим: олий лиганинг бу йилги мавсуми сизда қандай таассурот қолдирди?


- Яхши десам бўлаверади. Фикримча, мухлисларга ҳам ёқди. Чунки медаллар учун кураш қанчалик қизғин кечган бўлса, турнир жадвалининг пастки қисмидаги кураш ҳам ундан кам бўлгани йўқ. Табиийки, бу чемпионатнинг савиясига ижобий таъсир қилди.

Фурқатбек Нишонов суҳбатлашди. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика