UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  1 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  1 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  1 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  3 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  12 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  18

Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"

Суперлига-2025 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:0) баҳсидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Тайёргарликни асосан Тошкентда олиб борган эдик. Бугун эса Суперлигадаги дастлабки учрашувни "Хоразм"га қарши ўтказдик. Бугун дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони ўз жамоасини кўп маротаба қутқарди. Кейин эса ҳужумга зўр бердик ва қарши ҳужумда иккинчи голни ўтказиб юбордик" - деди Анвар Бердиев бугунги баҳс ҳақида.

- "Шўртан" жамоаси янги мавсум олдидан ўз таркибини асосан ёш футболчилар билан кучайтирди. Янги мавсумга йиғилган таркибдан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Янги футболчиларнинг бугунги учрашувдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Тўғри, жамоамиз асосан ёш футболчиларни ўз сафига жалб этди. Биз тажрибалироқ ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи эдик, аммо бунинг имкони бўлмади. Мавсум ҳали энди бошланди, ушбу футболчилар ҳали ўзини кўрсатишади. Бугунги баҳсни таҳлил қилиб, кейинги ўйинларда яхшироқ натижага эришишга интиламиз.

- "Шўртан" ёмон ўйин кўрсатмади, тўпни назорат қилди ва вазиятларга эга бўлди. Жамоангиз намойиш этган ўйини билан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эдими?

- Жамоа ютқаздими, демак рақиб яхшироқ ўйнаган бўлади. Бизда ҳам имкониятлар бўлди ва ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, лекин "Хоразм" жамоаси посбони бугун жуда яхши ўйнади. Бироз омад ҳам етишмади. Футболчиларим кейинги турларда янада яхшироқ ўйин намойиш этишига ишонаман.

- "Шўртан" жамоаси янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мақсадимиз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш. Охиригача курашамиз. Мавсумни ғалабасиз бошлаш жуда қийин. Бугунги мағлубиятни тезроқ эсдан чиқариб, "Бунёдкор" ҳақида ўйлашимиз керак. Ғузорга қайтиб, бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйлайманки, кейинги баҳсда жамоам яхшироқ ўйнайди ва ўзига керакли бўлган натижага эришади.



Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика