UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  2 08:09Месси Дембелени табриклади  4 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  111 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  4 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  43

Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"

Про-лиганинг 28-тури доирасида "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Курашувчан ўйин бўлди. Чунки иккала жамоа ҳам плей-офф вазифасини бажариб бўлганди. Дурангни адолатли натижа деб ўйлайман. "Қўқон-1912" жамоасига 4 декабрь кунги ўйинда омад тилайман.

- Плей-оффда қайси рақиб тушишини истайсиз?

- Ким билан бўлишидан қатъий назар, ўйнашимиз керак. Чунки Суперлигада оддий жамоанинг ўзи йўқ. Лекин Про-лигадаги жамоаларнинг имконияти баландроқ, чунки улар ўз майдонларида ўйинларни қабул қилишади. Шу сабабли жамоалар ҳаракат қилиб, ўз вазифасини бажарса бўлади.

- Йил бошида нималарни кутгандингиз, нималар ўхшади-ю, нималар амалга ошмади?

- Йигитларнинг кичик вазиятларда эътиборни йўқотгани учун кўп ўйинларда мағлубиятга учрадик. Энди бу устида кўпроқ ишлашимиз керак. Про-лигада ўткинчи ўйиннинг ўзи йўқ, ҳар бир баҳс қийин ўтди. Икки йилдан бери плей-офф баҳсларида иштирок этяпмиз. Йилдаги барча ҳаракатларимизни айнан шу ўйин кўрсатиб беради.

- Бу йил Қашқадарё учун омадли бўлди. Суперлига ва Про-лигада Қашқадарё вилояти вакиллари пешқадамлик қилишди. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Бу мавсум Қашқадарё клублари учун зўр ўтди. "Насаф" ва "Машъал"ни табриклайман. Бизда ҳам имконият бор. Озгина имконият учун ҳам курашамиз. Агарда Суперлигага чиқсак, Қашқадарё футболи учун катта ютуқ бўлади. Чунки бу ерда футболга эътибор катта, мухлислар ҳам жамоаларни қўллаб-қувватлайди. Мухлислар "Насаф"ни, "Машъал"ни яхши кўришади. "Шўртан"ни ҳам эски мухлисларимиз ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика