UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  4 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  1 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  20 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  11

Анвар Бердиев: "Осон ўтмаган ўйинда ғалабага эришдик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Осон ўтмаган ўйинда ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, ғалабага осонликча эришмадик. Про-лигада ҳозир ҳар бир жамоа очко учун жиддий кураш олиб бораяпти. Йигитларга рахмат, осон ўтмаган ўйинда бизга ғалаба тақдим этишди.

- "Шўртан" танаффусдан стартда 1 мағлубият, 1 дуранг ва бугун ғалаба қайд этди. Сизнингча, жамоа мавсумнинг иккинчи қисмини қандай бошлади?

- Албатта, ўз уйимизда мағлуб бўлсак, бу жуда аламли. Стартда "Бухоро"га ютқазиб қўйдик. Ортга қараш керакмас, натижа қайтиб келмайди. Олдиндаги ўйинларда йўқотилган очколар ўрнини қоплаш учун жиддий ҳаракат қилишимиз лозим бўлади.

- "Дўстлик"нинг жадвалдаги ўрнидан ва четлатишдан келиб чиқсак, "Шўртан" бугун ғалабага осон эришадигандек кўринганди. Лекин ўйин осон ўтмади...

- Тўғри айтдингиз, ҳозир Про-лигада ҳар бир ўйин осон ўтмаяпти. Футболчиларимиз ҳам дастлабки дақиқаларда шу фикрда бўлишган кўринади. Ҳакам ҳуштаги чалиниб ўйин бошланганидан ҳар бир футболчи майдонда жон-жаҳди билан ҳаракат қилиши керак. Кейин ўйинни қайтариб қолиш қийин бўлади.

- Жасур Ўриновнинг тўпни қўл билан ўйнаб, майдонда четлатилган вазиятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, буни оқламайман. Ҳар бир футболчи жамоа манфаати йўлида ишлаши керак. Сариқ карточкаси бор эканини билиб туриб ҳам қўл билан ўйнади ва хато қилди.

- Навбатдаги ўйин "Машъал"га қарши бўлиб ўтади. Шу учрашув ҳақида фикрингиз?

- Дербилар ҳар доим ўзгача ўтади. Чунки ўз номи билан дерби. Биз бу ўйинга ҳам бошқа жамоалар билан бўлгани каби тайёргарликка киришамиз. Бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика