UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Суперлига. "Андижон" иккинчи даврадаги илк очкосини Жиззахда қўлга киритди  16 21:00Футзал ЖЧ. Коста-Рика - Ўзбекистон. (матнли трансляция)  42 20:35"Плей-офф босқичида биз билан тўқнаш келган жамоа хурсанд бўлмаслиги аниқ" — Испания термаси футзалчиси Катела  0 20:10Суперлига. "Локомотив" – "Навбаҳор" 0:1  0 19:49Хорватия Куба дарвозасига жавобсиз 7 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 19:34Австралия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди  2 19:18Футзал бўйича ЖЧ. Нидерландия – Парагвай (онлайн ҳисоб)  4 19:08Футзал бўйича ЖЧ. Бразилия Таиландни, Хорватия эса Кубани йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 18:59Суперлига. "Навбаҳор" минимал ҳисобда "Локомотив"ни мағлуб этди  14 18:34Футзал бўйича ЖЧ. Коста-Рика – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  3 18:00Дилшод Саломов: "Мағлубиятимизга таркибнинг ярми ёшлардан иборат эканлиги ва тажрибасизлик сабаб бўлди"  1 17:40Рикардо Кака: "Голлар сони ёки статистика бизга қизиқ эмас"  1 17:22Амалдаги ЖЧ ғолиби Португалия Тожикистонни қийинчилик билан мағлуб қилган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:40Паирав Воҳидов: "Камроқ хато қилиб, имкониятлардан кўпроқ фойдаланган жамоа ғалаба қозонади"  1 16:21Марокаш Панамани таслим қилиб, ЖЧ-2024 плей-офф йўлланмасини қўлга киритган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Анвар Бердиев: "Осон ўтмаган ўйинда ғалабага эришдик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Осон ўтмаган ўйинда ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, ғалабага осонликча эришмадик. Про-лигада ҳозир ҳар бир жамоа очко учун жиддий кураш олиб бораяпти. Йигитларга рахмат, осон ўтмаган ўйинда бизга ғалаба тақдим этишди.

- "Шўртан" танаффусдан стартда 1 мағлубият, 1 дуранг ва бугун ғалаба қайд этди. Сизнингча, жамоа мавсумнинг иккинчи қисмини қандай бошлади?

- Албатта, ўз уйимизда мағлуб бўлсак, бу жуда аламли. Стартда "Бухоро"га ютқазиб қўйдик. Ортга қараш керакмас, натижа қайтиб келмайди. Олдиндаги ўйинларда йўқотилган очколар ўрнини қоплаш учун жиддий ҳаракат қилишимиз лозим бўлади.

- "Дўстлик"нинг жадвалдаги ўрнидан ва четлатишдан келиб чиқсак, "Шўртан" бугун ғалабага осон эришадигандек кўринганди. Лекин ўйин осон ўтмади...

- Тўғри айтдингиз, ҳозир Про-лигада ҳар бир ўйин осон ўтмаяпти. Футболчиларимиз ҳам дастлабки дақиқаларда шу фикрда бўлишган кўринади. Ҳакам ҳуштаги чалиниб ўйин бошланганидан ҳар бир футболчи майдонда жон-жаҳди билан ҳаракат қилиши керак. Кейин ўйинни қайтариб қолиш қийин бўлади.

- Жасур Ўриновнинг тўпни қўл билан ўйнаб, майдонда четлатилган вазиятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, буни оқламайман. Ҳар бир футболчи жамоа манфаати йўлида ишлаши керак. Сариқ карточкаси бор эканини билиб туриб ҳам қўл билан ўйнади ва хато қилди.

- Навбатдаги ўйин "Машъал"га қарши бўлиб ўтади. Шу учрашув ҳақида фикрингиз?

- Дербилар ҳар доим ўзгача ўтади. Чунки ўз номи билан дерби. Биз бу ўйинга ҳам бошқа жамоалар билан бўлгани каби тайёргарликка киришамиз. Бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 авг 21:48:47
Dilmurod Umarov
Kelasi o'yinlarda omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика