Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"
22 ноя 2024 19:17
Янгиликлар
Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"
ПРО-Лиганинг 27-тури доирасида "Шўртан" – "Олимпик MobiUz" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Анвар Бердиев тассуротлари билан ўртоқлашди.
"Жуда қийин кечган баҳсда ғалабани қўлга киритдик. Рақибимиз ёш жамоа бўлишига қарамай, жуда яхши шаклланган. Ёшлар термасининг асоси ушбу жамоа. Яна бир бор такрорлайман, ПРО-Лигада осон ўйинлар йўқ. Олдимизга қўйган вазифани бажара олдик. Энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Мухлисларга алоҳида раҳмат" - дея фикр билдирди Анвар Бердиев.
- Жамоа ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олдими?
- Жамоамиз потенциали юқори дея оламан. Биз кўп ўйинларда очко йўқотдик, холос. Ҳали ҳаммаси олдинда. Охиригача курашишимиз зарур. Эндигина битта вазифани бажардик. Мақсадимиз Суперлигага чиқиш.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар