UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  3 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  56 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Анвар Бердиев: "Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади"

Про лиганинг 1-тури доирасида бугун яна бир учрашув ўтказилди. Ғузорда "Шўртан" - "Турон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:2). Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда қийин ўйин ўтказдик. "Шўртан"да Асрор Алиқулов жуда яхши жамоа шакллантирган. Чунки "Истиқлол"да қўл остимда ўйнаган футболчиларнинг бир нечтаси "Шўртан"га келиб қўшилганди. Худога шукур ғалаба қозондик. Бу нарса тарихга айланди", - дейди Анвар Бердиев. 

- Чобановнинг қарорини қандай баҳолайсиз?

- Футбол ҳиссиётли ўйин. Гоҳида ўзингизни бошқара олмайсиз. Марленга тушунтирамиз. Ўзини босиқроқ тутиши кераклигини уқтирамиз. Қизил олгандан кейин қарорини оқлаб бўлмайди. 

- "Турон" 10 киши бўлиб ғалабага эришди. Бунга рақибнинг бўшашиши сабаб бўлдими?

- Ўйин ҳуштакдан ҳуштаккача бўлади. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар охиригача курашиш керак. Футболчилар қўлидан келган ҳамма нарсани қилишди. 

- Сиз шакллантираётган "Турон" Про лигада қайси ўрин учун курашади?

- Аввало, жамоамиз ҳомийларига раҳмат айтаман. Ўзимиз истаган футболчилар билан шартнома тузишимизга шароит қилиб беришди. Илоҳим, ишларига барака берсин. Суперлигага чиқиш учун бу таркиб билан охиригача курашамиз. 

- Жамоанинг формаси узоқдан қараганда "Арсенал" жамоасининг либосига ўхшаб кетади. Клубнинг раҳбарлари орасида "Арсенал" жамоаси мухлиси йўқми?

- Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади. 






Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика