UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  117 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1

Анвар Бердиев: "Истиқлол" мағлубиятга лойиқ эмасди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Истиқлол" мағлубиятга лойиқ эмасди"

ПРО-Лига 4-туридан ўрин олган "Турон" - "Истиқлол" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




" Ўйинни кўриб гувоҳи бўлдинглар, жамоамиз мағлубиятга лойиқ ўйнамади. Ўтказиб юборилган тезкор гол йигитларни руҳиятига таъсир қилди шекилли, ўйинимизни топиб олгунимизча қийинчиликка дуч келдик. "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Бу ўйин натижасини тезроқ унутган холда кейинги ўйинга астойдил тайёргарликни бошлаймиз. Бугунги ўйинда йўл қўйилган камчиликлар устида ишлаб, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Мўйдин Мамазулуновнинг вазияти ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳозир унга 5 та шундай вазият қилиб беринг, ҳаммасини бехато уради. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, расмий ўйинда мана шу каби холатлар учраб туради. Шунақа пайтлар бўладики, 25-30 метр масофадан зарба йўлласангиз ҳам гол бўлиши мумкин. Баъзида яқин масофадан ҳам унумли фойдалана олмайсиз, айтганимдек бу футболда бор бўлган холат.

Биз биринчи галда бугунги ўйиндаги хатоларни кўриб чиқиб, уларни бартараф этиш устида ишлаймиз. Кейинги турда "Нефтчи"га қарши ўйнаймиз. Бу жамоа билан билан ҳозирга қадар барча ўтказган ўйинларимиз шиддатли руҳда бўлган. Ҳар икки жамоа аъзолари Фарғона дербисига алоҳида иштиёқ билан чиқишади, жуда қизиқарли учрашув бўлиши аниқ.

Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида ўйинимиз қовушмаганига узоқ йўл босиб келганимиз сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бир оз ўтиб йигитлар майдонга ва ўйинга мослашишди. Иккинчи бўлимда чиндан ҳам биринчи бўлимдагидан кўра яхшироқ ўйнадик. Аслида биринчи бўлимда ҳам ёмон ўйнамадик, йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди" - дейди Анвар Бердиев.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика