UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  2 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  6 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  128 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  7 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

Анвар Бердиев: "Ғузорда ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббат сўнмаган" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ғузорда ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббат сўнмаган"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Шўртан" – "Олимпик" (1:0) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Барчага салом. Ҳозир нимадир дейишим мушкул. Суперлигага чиқишимизни йил давомида кутдик. Озгина омад етишмаган пайтлар бўлди, керакли ўйинларда очко йўқотдик. Бизга охиригача ишонган раҳбариятга ва мухлисларга раҳмат. Ғузор халқи Суперлигага лойиқ халқ. Футболчиларимизни ҳам йўлланма билан муборакбод этаман. Худога шукрки, жамоамиз олдига қўйилган мақсадни бажардик. Юзимиз ёруғ бўлди. 

- "Шўртан" Суперлигага қандай жамоа сифатида қайтади: курашувчан ёки Суперлигада жон сақловчи?

- Ҳозир ўйиндан кейин йигитларга дам берамиз. Хабарингиз бор, "Шўртан" ўз вақтида ОФК Кубогида қатнашиб юрган. Ўйлайманки, жамоа оддий ўйинларда умуман очко йўқотмаслиги керак. Ғузор халқи ҳар бир учрашувдан кейин яхши кайфиятда уйга қайтиши лозим. Насиб қилса, уйда ҳар бир жамоадан очко тортиб оламиз, меҳмонда ҳам яхши натижалар учун ўйнаймиз. 

- "Шўртан" 7 йилдан сўнг яна Суперлигага қайтди. Бу кам муддат эмас. Бу орада Ғузорда футболга қизиқиш пасайдими?

- Мен 7 йил ҳақида гапиролмайман. Чунки мен иккинчи йил ишлаяпман. Жамоамиз ўтган йили ҳам плей-оффда ўйнаганди. Мана иккинчи йил плей-офф орқали Суперлигага қайтдик. Ўйлайманки, Ғузорда ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббат сўнмаган. Кўряпмизки, академия, U-19 жамоалари яхши ҳаракат қилмоқда. Кейинги йил, Худо хоҳласа, U-21 жамоаси ҳам бўлади. Айтмоқчиманки, Ғузорда бундан кейин ҳам футбол ривожланиб боради. Чунки бу ерда ўз ишининг усталари ишламоқда.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика