UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02А Серия. Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" ўз майдонида "Интер"ни қабул қилмоқда (матнли трансляция)  42 21:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – “Челси” 0:0 (Матнли трансляция)  23 21:46Бундеслига. “Боруссия Д” ва “Шальке” ўртасидаги “Рур дербиси” давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:45ЛаЛига. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:3  7 21:32Эредивизи. “Аякс” рақиб дарвозасига жавобсиз 13 та (!) гол урди ва ўз тарихидаги энг йирик ғалабага эришди  12 21:28Шота Арвеладзе: "Шундай ажойиб ўйинимизни мухлислар кузата олмагани афсусланарли"  6 21:10Зиданнинг “Камп Ноу”даги омадли серияси давом этди  43 20:59"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидаги гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  10 20:54"Реал" "Камп Ноу"да "Барселона"ни мағлуб этди  324 20:45Бундеслига. “Боруссия Д” – “Шальке”. Асосий таркиблар  0 20:35АПЛ. МЮ – “Челси”. Таркиблар билан танишинг  29 20:32Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик"  33 20:27Бундеслига. “Бавария”дан навбатдаги йирик ғалаба, Левандовскидан эса хет-трик ва бошқа натижалар  17 20:15РПЛ. “Краснодар” – “Спартак”. Асосий таркиблар  7 20:10"Навбаҳор" билан ўйиндан кейин Улуғбек Бақоев нималар деди?  7

Анвар Бердиев: "Гол урмадикми, демак ғалаба қозонишнинг иложи йўқ" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Гол урмадикми, демак ғалаба қозонишнинг иложи йўқ"

ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Анвар ака, бугун жамоангиз учун қийин ўтган ўйин гувоҳига айландик. Учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугунги ўйин дерби мақомига мос тарзда ўтди. Учрашув давомида бизга кўринишича, "Нефтчи" жамоаси ўзи яратган имкониятлардан фойдаланиб голлар урди. Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Гол урмадикми, демак ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман.

- Ўйин соат 14:00 да, тушлик вақтидан кейин бошланганлиги натижага ўз таъсирини кўрсатдими?

- Энди балким бунинг ҳам таъсири бўлгандир. Йигитларда бир ланжлик холати кузатилди. Лекин барибир мағлубиятга бу баҳона бўла олмайди. Чунки "Нефтчи" ҳам айнан шу вақтда ўйнади. Очиғини айтганда, бугун жамоамиз футболчиларининг кўзида иштиёқ кўрмадим. Мен тушунаман, футболчи майдонга тушганида ўйини қовушмаса, иштиёқ йўқолиб қолиши мумкин. Лекин майдонга тушгандан кейин астойдил ҳаракат қилавериш керак. Бундай футбол ўйнаш керак эмас. Футболчи майдонда "ўхшаса ўхшаб қолар" қабилида ҳаракат қилиши керак эмас.

- Бугунги учрашувдаги ҳакамлик борасида фикрларингиз қандай?

- Энди ҳакамлар ишини кузатиб баҳо берадиган махсус қўмита бор. Ўйин давомида, ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда рақиблар Элёр Мамасолиевни ўз жарима майдонлари ичида йиқитишди. Тўғриси, бизга ўша вазиятда 11 метрлик жарима тўпи белгилаш учун асос бордек кўринди. Ўйин видеосини кўриб чиқиб таҳлил қиламиз албатта. Лекин, яна бир бор айтаяпман, ҳакамлар ишига баҳо берадиган махсус қўмита бор.

- Ўйин жараёнида кўрдик, бизга иккита вазиятда пенальти бордек кўринди. Сиз ҳам ҳужумчи бўлгансиз, футболни биздан кўра яхшироқ ҳис қиласиз. Шу вазиятларга изоҳ бера оласизми?

- Айтиб ўтдим, ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда рақиблар Элёр Мамасолиевни йиқитишди. Балки шу вазият учун пенальти белгиласа бўларди. Энди ҳозир ўйиннинг видеотакрорини кўриб чиққанимиздан сўнг бу борада аниқ фикр беришим мумкин. Лекин айнан шу вазиятларга ёпишиб олиш ҳам нотўғри бўларди. Имкон борми, ўйиндан ҳам уриш керак. Биз ҳужумларни якунлашда оқсаяпмиз. "Истиқлол" ПРО-Лигада энг кам урган жамоалардан бири бўлиб турибди.

-Учрашув якунланишига оз фурсат қолганда олдинги чизиқда ўйнайдиган футболчиларни тушириб 3 ҳимоячи билан ўйин услубига ўтдингиз? Сизнингча, бу қарор қанчалик тўғри бўлди?

- Жамоаси мағлуб бўлаётган ҳар бир мураббий ўйинни қутқариб қолиш учун ҳар қандай чораларни амалга оширишга уринади. Ютқазаётган жамоа олдинга интилади, ғалаба қозонаётган жамоа бир оз ортга сурилган холда ўйнаши мумкин. 0:1 ёки 0:2 ҳисоби барибир мағлубият. Ўйинни қутқариб қолиш учун ҳужумчиларни майдонга туширдим, лекин бу жамоамиз фойдасига ишламади.

- Фирдавс Асадовнинг эрта заҳирага олиниши унинг биринчи бўлимда қулай имкониятдан фойдалана олмаганлиги билан боғлиқми?

- Йўқ, бунга боғлиқлик жойи йўқ. Фирдавс Асадовни жамоага жалб этгантмизда унинг жисмоний имкониятлари тўлақонли талабга жавоб бера олмасди, шу сабаб уни заҳирага олдик. Энди бизда қисқа фурсат ичида жамоани шакллантириш бошқа вариант ҳам, бунинг устига вақт ҳам йўқ эди. Барчага маълум, жамоамизни 6-7 нафар асосий таркиб футболчилар тарк этишди. Шундан келиб чиққан холда тезкорлик билан таркибимизга ўзимиз аввалдан билган футболчиларни жалб этдик.

- Анвар ака, янгиланган таркибга эга бўлса ҳам “Истиқлол" ёмон ўйин намойиш этаётгани йўқ. Бугунги кунда таркибга жалб этилган футболчиларнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Энди истасак-истамасак бор футболчилар билан ўйнашга мажбурмиз. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга шаклланиб бораверади. Мен жамоамиз футболчиларига ишонаман, ҳали олдинда ўйинларимиз бор. Ўйлайманки, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб мухлисларимиз хурсанд қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
18 окт 19:59:51
Хонмирзо
Анваржон жамоангиз яхши, Фирдавсни яна озгина ушлаб туриб Ризани қўйиш керак эди манимча.
Майли бошқа жамоалар билан ўйинда ютинглар.
Нефтчига ғалаба муборак, бардавом бўлсин!!
   
18 окт 18:22:28
☆Sadriddin☆
Анвар ака ва Истиқлол га кейинги ўйинларда омад ёр бўлсин. Олға Нефтчи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика