Анвар Бердиев: "Футболчиларнинг руҳий "чуқурлик"дан чиқиб кетиши қийин бўлмоқда"

Aslanov Jasurbek
16 май 2021, 10:29
Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Аввало барчани ўтган ҳайит байрами билан табриклайман. "Хоразм" билан баҳс қийин кечди. Кўряпсиз, жорий йилда Про лигада кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Шу боис ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик билан тушяпмиз. "Хоразм" жамоаси илиқ таассурот қолдирди. Футболчиларимизда босим борлиги билиняпти. Руҳий "чуқурлик"дан чиқиб кетишлари қийин кечмоқда. Ўз майдонимиздаги биринчи ғалабани қўлга киритдик",- деди Анвар Бердиев.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›