UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  1 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  0 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  35 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  1 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  5

Анвар Бердиев: "Дерби мақомига мос ўйин бўлди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Дерби мақомига мос ўйин бўлди"

Про-лига қолдирилган 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Дерби мақомига мос ўйин бўлди. "Машъал"нинг "Локомотив"га қарши ўйинини кўриб таҳлил қилдик, астойдил тайёрландик. Футболчилар борини бериб ҳаракат қилишди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат. Барчани, хусусан клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман.

- Бугун "Шўртан" жадвалда 4-ўриндаги жамоани мағлуб этди. Ўтган турда "Арал" билан дуранг ўйнаганди. Бу нима билан боғлиқ?

- "Арал" билан сунъий майдонда ўйнадик, бу жуда қийин. Футболчиларимга раҳмим келди тўғриси. Мен бунга қаршиман. Майдон эгаларига бу нарса қўл келиши мумкин. Масалан, ўтган мавсумда "Хоразм" ҳам сунъий майдонда ўйнаганди. Бунда меҳмон жамоаларга қийин бўлади. Бугун йигитлар майдонда мен талаб қилгандек ўйин намойиш этиб беришди.

- Улуғбек Худойбердиевнинг жароҳати ҳақида...

- Худойбердиев машғулотлар вақтида жароҳат олди. Бизда ҳимоячилар муаммоси бор. Масалан, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳбоз Жўраевлар жароҳатда. Азамат Абдуллаев клуб билан ўзаро келишувга кўра хайрлашди. Шу сабабдан Худойбердиев бурнидаги жароҳатни авайлаш учун махсус ниқоб билан майдонга чиқди.

- "Шўртан" ўйингача 9 кун дам олди. "Машъал" эса 3 кун. Мутахассис сифатида мазкур тақвимга муносабатингиз қандай?

- Футболчи 2 кундан тикланиши мумкин. Мусобақа ташкилотчиси тузган тақвим, биз уларнинг ишига аралаша олмаймиз. Вақти келса зич тақвим бизга ҳам дуч келиб қолиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика