UZ

Сўнгги янгиликлар

09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  4 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1

Анвар Бердиев “Андижон”нинг май ойидаги “Энг яхши футболчиси” Янгиликлар

Анвар Бердиев “Андижон”нинг май ойидаги “Энг яхши футболчиси”

Якунига етган май ойи ойи бўйича “Андижон”нинг “Энг яхши футболчиси”ни аниқлаш борасида телеграмдаги расмий каналимиз орқали мухлислар иштирокида сўровнома ўтказгандик.

Унга кўра май ойида ҳам тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев якка пешқадамлик қилди. 

Айтиш керакки, “Андижон” май ойида жами 6та ўйин ўтказиб, жами 14та очко жамғарди. Бердиев мазкур учрашувларнинг 4тасида иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўрт марта аниқ нишонга ола билди. Тажрибали ҳужумчининг айниқса сафарда “Норин”га қарши баҳсда киритган 2та голи муҳим ғалабани таъминлади. Шунингдек Анвар Бердиев қолган иккита тўпини “Хоразм”га қарши баҳсда киритди. Бу сафар эса унинг голлари “Андижон”га дурангни тақдим этди. 

Бир сўз билан айтганда, 39 ёшли футболчи ўзининг бой тажрибаси эвазига “Андижон”га катта ёрдам бермоқда. Унинг голини олдиндан ҳис қилиши кўпинча рақиб посбонларини қийин вазиятга тушириб қўймоқда дейиш мумкин. 

Май ойи бўйича ўтказилган сўровнома якунлари:

1. Анвар Бердиев – 49 балл.

2. Шаҳбоз Жумабев – 14.

3. Дилмурод Маҳмудов – 12.

4. Иброҳим Отахонов – 9.

5. Фарҳод Бекмуратов – 5.

6. Акбар Ходжаев – 4.

7. Санжар Асқаралиев – 4.

8. Лочин Долимов – 4.

9. Қаҳрамон Маҳамаджонов – 3.

10. Ойбек Нурматов – 2.


"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика