UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  33 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1

Анвар Бердиев: "Амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрларини билдирди.





"Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, тезкор гол режаларимизни ўзгартириб юборди. "Бухоро" бизга қарши бор кучини ташлаши кутилганди. Ушбу жиҳатни ўйиндан аввал футболчиларга ҳам тушунтиргандим. Орқа чизиқдаги ўйинчиларимизнинг ўйинга киришиб кетиши қийин кечди. Керакли хулосаларни чиқариб, навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", – дея гап бошлади Бердиев.

- Ҳумоюн Муртозаевни алмаштиришингизнинг сабаби нимада?

- Майдоннинг сифати футболчиларнинг югуришини қийинлаштирди. Биз ўйинни боришидан келиб чиқиб, олдинги чизиқни кучайтирмоқчи бўлдик. Азиз Ибрагимов ўтган учрашувларда захирадан туширилган бўлса ҳам яхши ўйин кўрсатганди. Бу сафар амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади. 

- Айтиб ўтганингиздек, Азиз Ибрагимов захирадан ўйинга қўшилмоқда, яъни кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Унинг холати тўлиқ ўйин ўтказишга жавоб бермайдими?

- Азиз Ибрагимов тажрибали футболчи. Майдонга туширишда унинг ёшини ҳам ҳисобга олиш зарур. Биз унинг тажрибасидан ўз ўрнида ва тўғри фойдалана билишимиз керак. Ўйинларни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хатолар юзасидан хулоса чиқарамиз.  

- "Бухоро"нинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Кураш энди бошланди. Рақиб жамоани гапирмоқчи эмасман, чунки ўз мураббийи бор.

Бизнинг вазифамиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, Суперлигага қайтиш. 

- "Турон" битта ҳужумчи билан ўйинни бошлади. Иккинчи голдан кейин жамоа уйғонди. Бугунги мағлубиятга тезкор гол сабаб бўлдими ёки футболчилардаги жисмоний ҳолатнинг сустлиги?

- Футболчи ҳар бир ўйинни эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсга тайёрланиши керак. Тезкор 2 та голдан кейин ўзига келиши қийин бўлди. Бундай сусткашликка йўл қўймаслигимиз керак. 

- Бу майдонда ҳали "Машъал" билан ҳам ўйнайсиз...

- Про лигада ўткинчи ўйинлар қолмаган. "Машъал" билан ўйингача ҳали вақтимиз бор. Футболчилар бор имкониятларини ишга солишлари талаб қилинади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика