

Ла Лига 29-тур доирасида "Атлетико Мадрид" ўз уйида "Альмерия"ни қабул қилди ва Гризманнинг дубли эвазига зафар қучди.
Гризманн шу куни мавсумдаги 10 ва 11-голларини расмийлаштирди.
Шу тариқа, Антуан Примеранинг 9 мавсумида камида 10 тадан гол уришга эришди.



