Антонио Конте: “Соврин ютмасанг, ғалабали серия ҳеч қандай аҳамият касб этмайди”
01 янв 2017 00:13
Янгиликлар
Антонио Конте: “Соврин ютмасанг, ғалабали серия ҳеч қандай аҳамият касб этмайди”
“Челси” устози Антонио Конте жамоасининг АПЛ 19-доирасида “Сток Сити”га (4:2) қарши баҳсидан кейин ўз мулоҳазаларини билдирди.
“Барча футболчиларни табриклайман. Бундай мусобақада 13 та ўйинда қаторасига ғалаба қозониш жуда қийин. “Сток Сити” жуда яхши ўйин намойиш этди. Менинг футболчиларим, рақибнинг ҳар қандай ўйинига қарши чиройли ўйин кўрсата олишларини намойиш этишди. Улар ғалабага бўлган иродани намойиш этишди. Мен бундан жуда хурсандман. Янги йилни муносиб кутиб олиб, кейин “Тоттенхэм” ҳақида ўйлай бошлаймиз.
Рақамлар ҳеч нарсани ҳал қилмайди, агар биз соврин ютолмасак. Ҳозир бизда фантастик кўрсаткич ва биз бу билан фахрланамиз. Биз энди мавсумни иккинчи ярмига муносиб тайёргарлик кўришимиз лозим”, дейди Конте.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар