UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  0 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (онлайн ҳисоб)  0 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  3 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

Антонио Конте операция қилинади Янгиликлар

Антонио Конте операция қилинади

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте қаттиқ оғриқлар туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади.

Жамоа устози Премьер-лиганинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборади. Бугун эрта тонгда Конте қорин қисмида қаттиқ оғриқ сезган. Натижада у операция қилиниб, ўт пуфаги олиб ташланадиган бўлди. Шу туфайли италиялик мутахассис бир неча ҳафта жамоага устозлик қила олмайди. Унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини "шпорлар"ни якшанба куни "Манчестер Сити"га қарши ўйинда бошлаб тушади.

Клуб расмий баёнот билан чиқиб мураббийга соғлиқ тилади. Ўт пуфагининг яллиғланиши туфайли унинг олиб ташланишидан кейин тикланиш жараёни бир ой вақтни талаб қилади. 

Конте иложи борича тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилади. Бироқ у 14 февраль куни Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичининг биринчи учрашувида "Милан"га қарши кечадиган сафардаги баҳсни ўтказиб юборади. 

"Тоттенхэм" "Сан Сиро"га сафар қилишдан аввал "Лестер"ни синовдан ўтказади. Шундан кейин эса жамоани "Вест Хэм" ва "Челси"га қарши учрашувлар кутиб турибди.

Клуб яқин орада Контенинг операциядан кейинги аҳволи ва Стеллинининг унинг вазифасини вақтинча бажариб туриши борасида расмий маълумот беради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика