

"Бу муҳим ғалаба. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаганингда, бу ҳар доим қийин учрашув бўлади. Бу жамоа қанчалик кучли эканлигини яхши биламиз. Бу ғалаба бизга ишонч беради. Биз мағлуб бўлишимиз ёки ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Ўтган мавсум ҳар бир ўйинда характер кўрсатган эдик. Бу мавсумни эса кўплаб муаммолар билан бошладик. Лекин, бугун агар хоҳласанг ғалаба қозона олишимизни кўрсатдик", - деди Конте.




